АҚШ Эбола хавфи туфайли айрим “грин сард” эгалари учун мамлакатга киришни вақтинча чеклади
Аввал бундай чекловлар яшил карта эгалари учун амал қилмаган.

АҚШ маъмурияти Эбола эпидемияси кузатилаётган ҳудудларга ташриф буюрган айрим яшил карта (“грин сард”) эгалари учун мамлакатга киришга вақтинчалик чеклов жорий этди. Бу ҳақда The Washington Post хабар берди.
Маълум қилинишича, янги тартиб сўнгги 21 кун ичида Конго Демократик Республикаси, Уганда ёки Жанубий Судан ҳудудларига ташриф буюрган АҚШнинг қонуний доимий резидентларига нисбатан қўлланилади. Аввал бундай чекловлар яшил карта эгалари учун амал қилмаган.
АҚШ соғлиқни сақлаш вазири Роберт Ф. Кеннедй Жр. мазкур қарорни имзолаган бўлиб, у ушбу чорани “жамоат саломатлиги манфаатларига мос ва зарур эҳтиёт чораси” деб атаган.
Ҳужжатда таъкидланишича, Эбола каби хавфли инфекциялар билан боғлиқ карантин чораларини ташкил этиш катта ресурс ва махсус изоляция инфратузилмасини талаб қилади. Шу сабабли ҳукумат эпидемиологик хавфни камайтириш мақсадида кириш назоратини кучайтиришга қарор қилган.
АҚШ расмийларига кўра, мазкур чоралар мамлакат ҳудудида хавфли юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган бўлиб, вазиятдан келиб чиқиб қайта кўриб чиқилиши мумкин.








