Жаҳон

АҚШ “Грин карта” олиш тартибини кескин кучайтирди

Фуқаролик ва Иммиграция хизмати янги қоидалар ноқонуний иммиграцияни камайтиришга хизмат қилишини билдирди.

АҚШ “Грин карта” олиш тартибини кескин кучайтирди

 

АҚШ Фуқаролик ва Иммиграция хизмати янги иммиграция қоидаларини эълон қилди. Унга кўра, эндиликда яшил карта олиш учун мурожаат қилаётган шахслар ариза топшириш жараёнида АҚШ ҳудудини тарк этиши ва ҳужжатларни хориждан топшириши керак бўлади.

 

USCIS баёнотида таъкидланишича, ушбу чоралар доимий яшаш ҳуқуқи рад этилганидан сўнг мамлакатда ноқонуний қолиб кетаётган иммигрантлар сонини камайтиришга қаратилган.

 

Маълум қилинишича, талабалар, вақтинчалик ишчилар ва сайёҳлар каби ноиммиграцион виза эгалари ташриф мақсади якунлангач АҚШни тарк этиши керак. USCIS вакиллари “АҚШга ташриф яшил карта олишнинг бошланғич босқичига айланмаслиги лозим” эканини таъкидлаган.

 

Шунингдек, янги тартиб орқали иммиграция ишлари асосан АҚШнинг хориждаги консулликлари орқали кўриб чиқилиши режалаштирилмоқда. Бу эса USCIS ресурсларини фуқаролик олиш, одам савдоси ва зўравонлик қурбонлари учун визалар каби устувор йўналишларга йўналтириш имконини беради.

 

СNN телеканали маълумотига кўра, янги қоидалар минглаб оилаларнинг ажралишига, иш жойларини йўқотишига ва ҳужжатларни кўриб чиқиш узоқ давом этиши сабабли иммиграцион ноаниқликларнинг кучайишига олиб келиши мумкин.

 

Бундан ташқари, Трамп маъмурияти томонидан “олтин карта” дастури ҳам ишга туширилган. Мазкур тизимга кўра, аризачилар тезлаштирилган кўриб чиқиш учун 15 минг доллар тўлайди ва кейинчалик АҚШда яшаш ҳамда ишлаш имконини берувчи махсус мақом олиш учун 1 миллион долларлик депозит киритади.

Сунъий интеллект ва ядровий уруш: 2100 йилга бориб инсониятга нима хавф солади?

Сунъий интеллект ва ядровий уруш: 2100 йилга бориб инсониятга нима хавф солади?

17 та глобал хавф миллиардлаб инсонларнинг ҳаёти ва саломатлигига зарар етказиши мумкин.

Яндексдаги носозликлар: ускуналарни тиклаш ярим йилгача вақт олади

Яндексдаги носозликлар: ускуналарни тиклаш ярим йилгача вақт олади

Яндекс маълумотлар марказларига қилинган дронлар ҳужумидан кейин айрим хизматларда узилишлар кузатилди.

3 минг доллар эвазига мамлакатдан чиқиш: АҚШ мигрант болаларга таклиф бермоқда

3 минг доллар эвазига мамлакатдан чиқиш: АҚШ мигрант болаларга таклиф бермоқда

АҚШ 5 ёш ва ундан катта мигрант болаларга мамлакатни ихтиёрий равишда тарк этиш учун пул таклиф қилмоқда.

Путин Трамп эълон қилган энергетик сулҳни бузди — Зеленский

Путин Трамп эълон қилган энергетик сулҳни бузди — Зеленский

Украина президенти Москва келишувга риоя қилмаса, жавоб чораларини кўришини билдирди.

“Трамп океани”: АҚШ президенти янги таклиф билан чиқди

“Трамп океани”: АҚШ президенти янги таклиф билан чиқди

АҚШ президенти океанлардан бирининг номини ўзгартиришни таклиф қилди.

АҚШ Украинага қурол етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилмоқда — Financial Times

АҚШ Украинага қурол етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилмоқда — Financial Times

Вашингтон Киевга Россия энергетика инфратузилмасига зарбаларни тўхтатиш бўйича босим ўтказмоқда.

Сулҳ бўйича келишувга эришилмади: Эрон АҚШ жавобидан норози

Сулҳ бўйича келишувга эришилмади: Эрон АҚШ жавобидан норози

Теҳрон можарони тугатиш учун барча талаблар бажарилишини истамоқда.

Жибути қирғоқларида муҳожирлар қайиғи чўкиб кетди: 139 киши ҳалок бўлди

Жибути қирғоқларида муҳожирлар қайиғи чўкиб кетди: 139 киши ҳалок бўлди

Қайиқда 300 киши бўлган, 84 киши бедарак йўқолган.