Ўзбекистон

Бу йил кўп ёмғир ёғди, муаммо аниқ бўлди — Самарқанд вилояти ҳокими

Самарқанд кўчаларини сув босди. Вилоят ҳокими ушбу ҳолат қайта такрорланмаслиги учун тизимли чоралар кўриш бўйича топшириқ берди.

Бу йил кўп ёмғир ёғди, муаммо аниқ бўлди — Самарқанд вилояти ҳокими

23 май куни Самарқанд вилоятининг қатор ҳудудларида кузатилган кучли ёмғир оқибатида айрим кўчаларда сув тўпланиши ва тошқин ҳолатлари юзага келди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, вилоят ҳокими Адиз Бобоев вазиятни жойига чиқиб ўрганиш мақсадида тегишли ташкилотлар вакиллари билан биргаликда Самарқанд шаҳридаги Чуқурйўл кўчасида бўлди.

 

Ҳудудда сув тўпланишини бартараф этиш, сув оқизиш тизимини яхшилаш ҳамда бундай ҳолатлар такрорланишининг олдини олиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.

 

“Яна 4−5 кун ёмғир бор, ёмғир тугаши билан ишни дарҳол бошлайсизлар. Бирданига 4−5 та жойга техника қўямиз, 2 та 1600 талик қувур билан сувни тўлиқ сойга чиқариб юборишимиз керак. Бу нима деган аҳвол? Юришнинг умуман иложи йўқ-ку. Ишни бошлаш керак”, — деди ҳоким.

 

Бундан ташқари ҳоким Самарқанд шаҳрининг Намозгоҳ кўчасига ҳам борди. Қайд этилишича, ушбу ҳудуддан ўтувчи Мароқанд ариғининг йўли турли чиқиндилар ва тиқинлар билан тўсилиб қолган. Бу эса ёмғир сувларининг кўчага тошиб чиқишига сабаб бўлган. Ҳозирда у ерда ҳам тегишли ишлар олиб борилмоқда.

 

Ҳоким масъул идоралар ва коммунал хизматлар вакилларига бундай ҳолатларнинг келгусида такрорланмаслиги учун тизимли чоралар кўриш, айниқса сув оқимлари йўлларини доимий назоратда ушлаш ҳамда сув йўлларини тозалаш ишларини кучайтириш бўйича топшириқлар берди.

 

“Бу йил кўп ёмғир ёғди, муаммо аниқ бўлди. Кейинги йил ҳам шундай бўлиши мумкин. Энди бунақа ҳолат такрорланмаслиги учун шаҳарни бир марта тўлиқ инвентаризация қиласизлар. Қаерда шундай муаммо бўлса, бирорта жой қолмасин. Қанча маблағ керак бўлса, қайта кўриб чиқамиз ва ҳаммасини янгидан қиламиз”, — деди Адиз Бобоев.

 

Маълумотларга кўра, Самарқанд шаҳрида сув тўпланиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг сув тортувчи 20 дан ортиқ махсус техникаси жалб этилган.

Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Қатор муҳим тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева “Henderson Land Group” бошқаруви раиси билан учрашув ўтказди

Саида Мирзиёева “Henderson Land Group” бошқаруви раиси билан учрашув ўтказди

Учрашувда энергетика, инфратузилма ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Тошкентда автобуслар учун алоҳида йўлаклар: 17,9 кмни ташкил этади

Тошкентда автобуслар учун алоҳида йўлаклар: 17,9 кмни ташкил этади

Лойиҳанинг дастлабки қиймати 6,5 миллиард сўмга баҳоланмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев ACWA компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев ACWA компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Саудия Арабистони иштирокидаги йирик инвестиция лойиҳаларининг бориши кўриб чиқилди.

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Шунингдек, синф раҳбарларига қатъий огоҳлантириш билдирилган.

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

Янги энергетика лойиҳалари ҳудудларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб режалаштирилади.

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Ҳодисадан сўнг автобус йўналишдан чиқарилиб, автобус саройига қайтарилган.

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Умумий қиймати 4,7 миллиард долларлик олтита энергетика лойиҳаси бўйича битимлар имзоланди.