Жаҳон

Хитойдаги кўмир конида юз берган портлашда 90 киши ҳалок бўлди

Портлаш пайтида кон ҳудудида жами 247 нафар ишчи бўлган.

Хитойдаги кўмир конида юз берган портлашда 90 киши ҳалок бўлди

 

Хитойнинг шимолидаги Шанси провинциясининг Қинюан округида жойлашган «Лушеню» кўмир конида юз берган газ портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 90 нафарга етди. Бу ҳақда BBС маълум қилди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса 22 май куни маҳаллий вақт билан соат 19:29 да содир бўлган. Портлаш пайтида кон ҳудудида жами 247 нафар ишчи бўлган.

 

Аввалроқ 82 нафар кончи ҳалок бўлгани ва 9 киши бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик қурбонлар сони яна ортгани маълум қилинган. Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

 

Хитой раиси Си Цзинпин воқеа юзасидан барча зарур чораларни кўриш, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ҳамда омон қолганларни излаш бўйича барча имкониятларни сафарбар этишга чақирган. Шунингдек, у ҳукуматга авария сабабларини чуқур ўрганиш ва айбдорларни жавобгарликка тортиш бўйича топшириқ берган.

 

Ваколатли органлар томонидан ҳодиса сабаблари юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

АҚШ Мудофаа вазирлиги ушбу тузилмаларни миллий хавфсизликка таҳдид солувчи ташкилотлар рўйхатига киритган.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.