Ўзбекистон

Наманганда 1 ёшли чақалоқ ҳожатхонага тушиб кетди

Ҳодисага эҳтиётсизлик ва назоратдан четда қолгани сабаб бўлган.

Наманганда 1 ёшли чақалоқ ҳожатхонага тушиб кетди

 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса кеча, 22 май куни соат 18:47 атрофида туманнинг «Муборак» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида содир бўлган.

 

Қайд этилишича, 2025 йилда туғилган ўғил бола эҳтиётсизлик ва назоратдан четда қолгани сабабли яшаш уйининг ҳовлисидаги ҳожатхонага тушиб кетган.

 

Ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари зудлик билан етиб бориб, қутқарув ишларини бошлаган. Қутқарувчилардан бири ҳожатхона чуқурига тушиб,

 болакайни олиб чиққан.

Шифокорлар томонидан болага бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг у яқинларига топширилган. Ҳозирда боланинг аҳволи яхши экани маълум қилинди.

 

Аввалроқ Самарқанд вилоятида ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилиб, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари томонидан ҳожатхонага тушиб кетган бола қутқарилгани хабар қилинган эди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Наманганда 1 ёшли чақалоқ ҳожатхонага тушиб кетди | Zamon.uz