Ўзбекистон

Навоийда кўп қаватли уй “подвал”ида бассейн қурилгани аниқланди

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар 20 млн 600 минг сўм жаримага тортилган.

Навоийда кўп қаватли уй “подвал”ида бассейн қурилгани аниқланди

 

Навоий вилоятида кўп қаватли уйларнинг техник ҳолатини ўрганиш мақсадида ўтказилган назорат тадбирлари давомида Зарафшон шаҳридаги уйларнинг бирида қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорати инспекцияси матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Зарафшан шаҳрининг 12-кичик ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида мулкдор томонидан биринчи қаватдаги хонадондан подвалга тушиш учун ўзбошимчалик билан йўлак очилган.

 

Шунингдек, подвал қисми ноқонуний равишда эгаллаб олингани ҳамда хонадон ҳудудида рухсатсиз тарзда бассейн қурилгани аниқланган.

 

Мутахассислар бундай ноқонуний қурилиш ишлари кўп қаватли уйнинг конструктив мустаҳкамлигига салбий таъсир кўрсатиши, бино техник ҳолатининг заифлашишига олиб келиши ва аҳоли хавфсизлигига бевосита таҳдид туғдириши мумкинлигини таъкидлаган.

 

Аниқланган ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузар шахсга нисбатан амалдаги тартиб асосида базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима қўлланилган.

 

Бундан ташқари, ноқонуний қурилишларни аввалги ҳолатига қайтариш бўйича мажбурий ёзма кўрсатма берилган. Белгиланган муддатда камчиликлар бартараф этилмаса, мажбурий тартибда тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Навоийда кўп қаватли уй “подвал”ида бассейн қурилгани аниқланди | Zamon.uz