Ўзбекистон

Тошкентда йил бошидан бери бир нечта оғир оқибатли ЙТҲлар содир бўлди — ИИББ

ЙТҲларга ҳайдовчиларнинг юқори тезликда ва қизил чироқда ҳаракатлангани сабаб бўлган.

Тошкентда йил бошидан бери бир нечта оғир оқибатли ЙТҲлар содир бўлди — ИИББ

Тошкент шаҳрида 2026 йил бошидан буён бир нечта оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисалари қайд этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати маълум қилди.

 

Қайд этилишича, Мирзо Улуғбек туманида Nexia-3 ҳайдовчиси тахминан 130–135 км/соат тезликда ҳаракатланиб, светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида чорраҳага кирган ва пиёдани уриб юборган. Оқибатда пиёда олган тан жароҳатлари сабаб вафот этган.

 

Яна бир ҳолат Нурафшон ва Себзор кўчалари кесишган чорраҳада содир бўлган. Унда Gentra ҳайдовчиси қизил чироқда ҳаракатланиб, Matiz билан тўқнашган. Зарба оқибатида Matiz ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.

 

Яшнобод туманида эса скутер ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб, йўл четида турган махсус техника — автокран илгагига урилган. Ҳодиса оқибатида скутер бошқарувчиси воқеа жойида ҳалок бўлган.

 

Учтепа туманида қайд этилган яна бир ЙТҲда Nexia-3 ҳайдовчиси тахминан 93 км/соат тезликда ҳаракатланиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Пиёда оғир тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.

 

ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси катта терговчиси Аслиддин Салоҳиддинов йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш жаримадан қочиш эмас, балки инсоннинг ўз ҳаёти ва атрофдагилар хавфсизлигининг кафолати эканини таъкидлади.

 

Унинг сўзларига кўра, айрим ҳайдовчилар белгиланган тезликка амал қилмасдан, ўз имкониятларига ортиқча ишониб ҳаракатланмоқда. 

 

“Кўпинча ҳайдовчининг ўзига бўлган ишончи ортиб кетади. Яъни ътўхтай оламанъ деган фикр қоидабузарликка сабаб бўлади”, — деди мутасадди.

 

Бошқарма ҳайдовчилар, пиёдалар ва барча йўл ҳаракати иштирокчиларини эҳтиёткор бўлишга, тезликни оширмасликка ҳамда қоидаларга қатъий риоя қилишга чақирди.

 

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2025 йилда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 2188 киши вафот этган. Бу кўрсаткич 2024 йилдаги 2199 нафарга нисбатан бироз камайган. Шунингдек, ўтган йил давомида 8901 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган бўлиб, бу 2024 йилга нисбатан 30 тага кам ҳисобланади.

Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Қатор муҳим тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева “Henderson Land Group” бошқаруви раиси билан учрашув ўтказди

Саида Мирзиёева “Henderson Land Group” бошқаруви раиси билан учрашув ўтказди

Учрашувда энергетика, инфратузилма ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Тошкентда автобуслар учун алоҳида йўлаклар: 17,9 кмни ташкил этади

Тошкентда автобуслар учун алоҳида йўлаклар: 17,9 кмни ташкил этади

Лойиҳанинг дастлабки қиймати 6,5 миллиард сўмга баҳоланмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев ACWA компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев ACWA компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Саудия Арабистони иштирокидаги йирик инвестиция лойиҳаларининг бориши кўриб чиқилди.

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Шунингдек, синф раҳбарларига қатъий огоҳлантириш билдирилган.

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

Янги энергетика лойиҳалари ҳудудларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб режалаштирилади.

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Ҳодисадан сўнг автобус йўналишдан чиқарилиб, автобус саройига қайтарилган.

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Умумий қиймати 4,7 миллиард долларлик олтита энергетика лойиҳаси бўйича битимлар имзоланди.