Ўзбекистон

Тошкентда Тesla'ни  214 км тезликда бошқарган ҳайдовчига чора кўрилди

Ҳайдовчи ўз мурожаатида юқори тезликда ҳаракатлангани учун пушаймон эканини айтган.

Тошкентда Тesla'ни  214 км тезликда бошқарган ҳайдовчига чора кўрилди

Тошкент шаҳрида Tesla автомобилини юқори тезликда бошқариб, 214 км/соатгача тезликка чиққан ҳайдовчига нисбатан қонуний чора кўрилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Ахборот мультимедиа маркази бошлиғи ўринбосари маълум қилди.

 

Ҳолат акс этган видео аввалроқ ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Фойдаланувчилар бундай ҳаракат йўл ҳаракати иштирокчилари ҳаёти учун жиддий хавф туғдиришини таъкидлаб, мутасаддилардан чора кўришни талаб қилган.

 

Маълум қилинишича, автомобиль ҳайдовчиси пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг қидирув бўлими ходимлари томонидан чақиртирилган.

 

Ҳайдовчи ўз мурожаатида юқори тезликда ҳаракатлангани учун пушаймон эканини айтган.

 

“Tesla автомашинасининг эгасиман. Катта тезликда ҳайдаганим ижтимоий тармоқларга тарқалиб кетибди. Шу юзасидан шаҳар қидирув бўлимига чақиришди. Ҳозир қонуний чора кўришяпти. Ҳеч кимга бунақа тез юришни тавсия қилмайман, секин юринглар, эҳтиёт бўлинглар. Қилган ишимдан пушаймонман”, — деди у.

 

Хабарда ҳайдовчига тегишли тартибда чора кўрилгани қайд этилган. Бироқ қандай чора қўлланганига аниқлик киритилмаган.

Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Қатор муҳим тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева “Henderson Land Group” бошқаруви раиси билан учрашув ўтказди

Саида Мирзиёева “Henderson Land Group” бошқаруви раиси билан учрашув ўтказди

Учрашувда энергетика, инфратузилма ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Тошкентда автобуслар учун алоҳида йўлаклар: 17,9 кмни ташкил этади

Тошкентда автобуслар учун алоҳида йўлаклар: 17,9 кмни ташкил этади

Лойиҳанинг дастлабки қиймати 6,5 миллиард сўмга баҳоланмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев ACWA компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев ACWA компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Саудия Арабистони иштирокидаги йирик инвестиция лойиҳаларининг бориши кўриб чиқилди.

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Шунингдек, синф раҳбарларига қатъий огоҳлантириш билдирилган.

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

Янги энергетика лойиҳалари ҳудудларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб режалаштирилади.

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Ҳодисадан сўнг автобус йўналишдан чиқарилиб, автобус саройига қайтарилган.

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Умумий қиймати 4,7 миллиард долларлик олтита энергетика лойиҳаси бўйича битимлар имзоланди.