Ўзбекистон

Ўзбекистонда наслдор бузоқлар учун субсидия берилади

Аҳоли хонадонларида идентификация қилинган сигирлардан олинган ҳар бир наслдор бузоқ учун 2030 йилгача субсидия ажратилади.

Ўзбекистонда наслдор бузоқлар учун субсидия берилади

Ўзбекистонда 2026 йил 1 июлдан бошлаб аҳоли хонадонларида идентификация қилинган сигирлардан олинган ҳар бир наслдор бузоқ учун субсидия ажратилади. Бу Президентнинг чорвачилик тармоғини ривожлантиришга оид қарорида белгиланди.

 

Ҳужжатга кўра, 2030 йилгача сунъий уруғлантириш орқали олинган ҳар бир бузоқ учун 500 минг сўм, эмбрион кўчириб ўтказиш орқали олинган бузоқ учун эса Аграр соҳада тўловлар агентлиги томонидан давлат бюджети ҳисобидан 700 минг сўм субсидия тўланади.

 

Шунингдек, 2026 йил 1 июндан 2029 йил 1 январгача хориждан наслдор қорамол, қўй ва эчкиларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод этилади.

 

Қарорга мувофиқ, бир қатор йўналишларда тижорат банклари орқали йиллик 10 фоиз ставкада, шундан 4 фоизи банк маржаси ҳисобланган ҳолда, 4 йиллик имтиёзли давр билан 10 йилгача муддатга кредитлар ажратилади.

 

Хусусан:

  • чорвачилик мажмуаларини ташкил этиш ҳамда наслдор йирик ва майда шохли қорамоллар харид қилиш лойиҳаларини молиялаштириш учун 5 миллиард сўмгача;

 

  • наслли буқалар уруғини етиштирадиган корхоналарни ташкил этувчи тадбиркорларга қурилиш, ускуналар ва наслли қорамоллар хариди харажатлари учун 20 миллиард сўмгача; 

 

  • давлат кафолати остида жалб қилинган халқаро молия институтлари кредитлари чорвачилик субъектларига йиллик 10 фоиз ставкада ажратилади.

 

Ҳужжатда 2027 йил ҳосилидан бошлаб қишлоқ хўжалиги ташкилотларида ер ижара шартномалари асосида пахта ва бошоқли дон экилиши режалаштирилган майдонларнинг 50 фоизига озуқабоп экинлар жойлаштиришга рухсат берилиши ҳам назарда тутилган. Қолган ерларда эса пахта ва бошоқли дон етиштирилади.

 

Қарор билан 2026–2028 йилларда қорамоллар бош сонини 16,5 миллионтага, қўй ва эчкилар сонини 30 миллионтага, паррандалар сонини эса 141 миллионтага етказиш мақсад қилинган.

 

Бундан ташқари, гўшт ва сут маҳсулотларини саноат усулида қайта ишлаш даражасини 50 фоизга етказиш, наслдор қорамоллар улушини 90 фоизга чиқариш орқали чорва моллари маҳсулдорлигини ошириш режалаштирилган.

 

Мазкур қарор билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг 12 май куни чорвачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказган йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси таъминланади.

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Суд биносидаги жанжал: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Суд биносидаги жанжал: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Актёр Билол Исхаков аввалроқ Президент ва Президент Администрацияси раҳбарига мурожаат қилган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Бокуга борди

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Бокуга борди

Ўзбекистон раҳбарини Озарбайжон Бош вазирининг ўринбосари Шаҳин Мустафаев ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Х халқаро “Евросиё кўприги” кинофестивали: Рашид Маликовнинг фильми бош совринни қўлга киритди

Х халқаро “Евросиё кўприги” кинофестивали: Рашид Маликовнинг фильми бош совринни қўлга киритди

Инсон тақдири ҳақидаги ҳикоя халқаро эътирофга сазовор бўлди.

Педофилларга умрбод қамоқ: Президент кутилган қонунни имзолади

Педофилларга умрбод қамоқ: Президент кутилган қонунни имзолади

14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларга 25 йилгача ёки умрбод қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Автобус тозалигига бепарволик қимматга тушди: уч механик жаримага тортилди

Автобус тозалигига бепарволик қимматга тушди: уч механик жаримага тортилди

Тошкентда 66-йўналишдаги автобуснинг санитария ҳолати ижтимоий тармоқларда танқид қилинган.

Халқаро курьерлик жўнатмалари арзонлашади: божхона йиғими 20 фоизга туширилади

Халқаро курьерлик жўнатмалари арзонлашади: божхона йиғими 20 фоизга туширилади

Бундан ташқари, айрим логистика марказлари 2040 йилгача ер ва мол-мулк солиқларидан озод қилинади.

Инфантинога Жаҳон чемпионатидан 1,72 млн доллар тўланган: маблағ ҳисоботда кўрсатилмаган

Инфантинога Жаҳон чемпионатидан 1,72 млн доллар тўланган: маблағ ҳисоботда кўрсатилмаган

Тўловнинг ФИФА йиллик ҳисоботида кўрсатилмагани раҳбар даромадларининг шаффофлиги юзасидан саволларни келтириб чиқарди.