Жаҳон

Японияда ноқонуний мигрантлар ижтимоий тармоқлар орқали назорат қилинади

Мамлакатда онлайн платформаларни мониторинг қилувчи махсус бўлинма ташкил этилади.

Японияда ноқонуний мигрантлар ижтимоий тармоқлар орқали назорат қилинади

 

Япония ҳукумати ноқонуний иммиграцияга қарши назорат чораларини кучайтирмоқда. South China Morning Post (SCMP) нашри хабарига кўра, мамлакат Иммиграция хизмати келгуси йилга қадар ижтимоий тармоқлар ва онлайн платформаларни мониторинг қилувчи махсус бўлинма ташкил этишни режалаштирмоқда.



Маълум қилинишича, янги тузилма ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган хорижликлар, шунингдек визаси муддати ўтиб кетган ҳолда мамлакатда қолаётган шахслар ҳақида маълумот тўплаш билан шуғулланади.



Расмийлар, айниқса, амалдаги ҳужжатларсиз ишлаётган мигрантларни ёллаётган иш берувчиларга қарши курашишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Шу мақсадда хорижий тиллардаги иш эълонлари ва ноқонуний бандликка оид маълумотларни аниқлаш учун замонавий таҳлилий воситалардан фойдаланилиши режалаштирилган.



SCMP маълумотига кўра, Токио шимоли-шарқидаги Ибараки префектурасида ноқонуний иммигрантларни ишга ёллаган компаниялар ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантириш дастури ҳам ишга туширилган. Агар мурожаат асосида қонунбузарлик аниқланса, фуқароларга 10 минг иен миқдорида мукофот берилади.



Қайд этилишича, Япония иқтисодиётида ишчи кучи танқислиги кузатилаётгани сабабли хорижий ишчиларга эҳтиёж ортиб бормоқда. Ҳукумат статистикаларига кўра, мамлакатда қонуний фаолият юритаётган хорижликлар сони 2025 йилда 2,57 миллион кишига етган бўлиб, бу аввалги йилга нисбатан 11,7 фоизга кўпдир.



Шунингдек, Японияга сайёҳлик оқими ҳам ошиб бормоқда. Япония Миллий туризм ташкилоти маълумотларига кўра, 2025 йилда Россиядан келган сайёҳлар сони қарийб 195 минг кишига етган.

Сунъий интеллект ва ядровий уруш: 2100 йилга бориб инсониятга нима хавф солади?

Сунъий интеллект ва ядровий уруш: 2100 йилга бориб инсониятга нима хавф солади?

17 та глобал хавф миллиардлаб инсонларнинг ҳаёти ва саломатлигига зарар етказиши мумкин.

Яндексдаги носозликлар: ускуналарни тиклаш ярим йилгача вақт олади

Яндексдаги носозликлар: ускуналарни тиклаш ярим йилгача вақт олади

Яндекс маълумотлар марказларига қилинган дронлар ҳужумидан кейин айрим хизматларда узилишлар кузатилди.

3 минг доллар эвазига мамлакатдан чиқиш: АҚШ мигрант болаларга таклиф бермоқда

3 минг доллар эвазига мамлакатдан чиқиш: АҚШ мигрант болаларга таклиф бермоқда

АҚШ 5 ёш ва ундан катта мигрант болаларга мамлакатни ихтиёрий равишда тарк этиш учун пул таклиф қилмоқда.

Путин Трамп эълон қилган энергетик сулҳни бузди — Зеленский

Путин Трамп эълон қилган энергетик сулҳни бузди — Зеленский

Украина президенти Москва келишувга риоя қилмаса, жавоб чораларини кўришини билдирди.

“Трамп океани”: АҚШ президенти янги таклиф билан чиқди

“Трамп океани”: АҚШ президенти янги таклиф билан чиқди

АҚШ президенти океанлардан бирининг номини ўзгартиришни таклиф қилди.

АҚШ Украинага қурол етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилмоқда — Financial Times

АҚШ Украинага қурол етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилмоқда — Financial Times

Вашингтон Киевга Россия энергетика инфратузилмасига зарбаларни тўхтатиш бўйича босим ўтказмоқда.

Сулҳ бўйича келишувга эришилмади: Эрон АҚШ жавобидан норози

Сулҳ бўйича келишувга эришилмади: Эрон АҚШ жавобидан норози

Теҳрон можарони тугатиш учун барча талаблар бажарилишини истамоқда.

Жибути қирғоқларида муҳожирлар қайиғи чўкиб кетди: 139 киши ҳалок бўлди

Жибути қирғоқларида муҳожирлар қайиғи чўкиб кетди: 139 киши ҳалок бўлди

Қайиқда 300 киши бўлган, 84 киши бедарак йўқолган.