Ўзбекистон

Фарғонада МИБ орқали келин сепларини қайтариб олди

Ижро ҳаракати давомида 63 млн сўмлик мол-мулк қайтарилган.

Фарғонада МИБ орқали келин сепларини қайтариб олди

ФИБ Марғилон туманлараро судининг 12.05.2026 йилдаги ижро варақасига асосан Бюронинг Тошлоқ туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

 

Ижро ҳужжатига кўра, жавобгар Р.Ҳ. томонидан яшаш манзилида сақланаётган ҳамда фойдаланилаётган мол-мулкларни қонуний эгаси Н.А.га топшириш белгиланган.

 

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида даъвогар томонидан кўрсатилган уй-рўзғор жиҳозлари, болалар анжомлари, кийим-кечаклар ва бошқа маиший буюмлар хатлов қилиниб, рўйхатга олинди.

 

Натижада умумий қиймати 63 365 000 сўмлик 50 турдаги мол-мулклар қонуний эгасига топширилиши таъминланган. Ижро ҳаракатлари қонун талаблари асосида, белгиланган тартибда амалга оширилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Фарғонада МИБ орқали келин сепларини қайтариб олди | Zamon.uz