Жаҳон

Оқ уй америкалик олимларнинг ЖССТ билан алоқасини чекламоқда

Чекловлар дастлаб ҳантавирус тарқалиши фонида жорий этилган.

Оқ уй америкалик олимларнинг ЖССТ билан алоқасини чекламоқда

 

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Миллий аллергия ва юқумли касалликлар институти ходимларига Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) билан бевосита алоқа қилишни тақиқлади. Бу ҳақда СNN телеканали ҳужжатлар ва манбаларга таяниб хабар берди.



Маълумотларга кўра, ушбу чекловлар дастлаб ҳантавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият фонида жорий этилган. Кейинчалик Конго Демократик Республикасида Эбола вируси тарқалиши сабаб айрим чекловлар қисман юмшатилган.



Хабарда айтилишича, АҚШ Миллий аллергия ва юқумли касалликлар институтининг айрим ходимларига эндиликда ЖССТнинг виртуал йиғилишларида фақат кичик гуруҳлар таркибида ва тингловчи сифатида қатнашишга рухсат берилган.



СNN маълумотига кўра, ЖССТ билан боғлиқ кейинги барча амалий ҳаракатлар АҚШ Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар вазирлиги орқали амалга оширилади.



Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакат мутахассислари ҳантавирусни фаол ўрганаётганини маълум қилган эди. Унинг таъкидлашича, америкалик олимлар ушбу вируснинг хусусиятларини яхши билади ва у билан узоқ йиллардан бери шуғулланиб келмоқда.



Шунингдек, Трамп ҳантавирус коронавирусдан фарқли равишда одамдан одамга осон юқмаслигини ҳам қайд этган.

Путин музокараларга рози бўлди: Россия, Украина ва АҚШ учрашуви кутилмоқда

Путин музокараларга рози бўлди: Россия, Украина ва АҚШ учрашуви кутилмоқда

Кремль музокаралар 10 ноябрь ёки ундан кейин Абу-Дабида ўтказилиши мумкинлигини маълум қилди.

Нетаняху Эронга зарбаларни қайта бошламоқчи — FТ

Нетаняху Эронга зарбаларни қайта бошламоқчи — FТ

АҚШ эса сайловларгача кескин чоралар кўришни истамаяпти.

Икки ойда 400 миллиард доллар: АҚШ қарзи ўсишда давом этмоқда

Икки ойда 400 миллиард доллар: АҚШ қарзи ўсишда давом этмоқда

АҚШнинг давлат қарзи 40,4 триллион долларга етди.

АҚШ ёрдамисиз Украина бугун мавжуд бўлмас эди — Рубио

АҚШ ёрдамисиз Украина бугун мавжуд бўлмас эди — Рубио

АҚШ Давлат котиби Вашингтон ёрдамисиз Украина суверен давлат сифатида мавжуд бўлмаслиги мумкинлигини айтди.

“Адашаётган бўлишни истардим”: Вучич учинчи жаҳон уруши хавфи ҳақида огоҳлантирди

“Адашаётган бўлишни истардим”: Вучич учинчи жаҳон уруши хавфи ҳақида огоҳлантирди

Сербиянинг собиқ президенти Европа давлатларининг тезкор қуролланиши учинчи жаҳон уруши хавфини кучайтириши мумкинлигини айтди.

300 мингдан ортиқ виза бекор қилинди: Вашингтон сабабини тушунтирди

300 мингдан ортиқ виза бекор қилинди: Вашингтон сабабини тушунтирди

Трамп маъмурияти АҚШда иммиграция сиёсатини қатъийлаштирмоқда.

Глобал исиш тезлашмоқда: олимлар огоҳлантирди

Глобал исиш тезлашмоқда: олимлар огоҳлантирди

Ер экотизимлари ҳалокатли нуқтага яқинлашаётгани маълум қилинди.

Ҳусийлар ҳужуми кучайди: Буюк Британия Саудия Арабистонига қирувчи самолётлар юборади

Ҳусийлар ҳужуми кучайди: Буюк Британия Саудия Арабистонига қирувчи самолётлар юборади

Самолётлар фақат мудофаа вазифасини бажариши ва ҳусийларга қарши ҳужумларда қатнашмаслиги билдирилди.