Жаҳон

Россия армияси Киевга тизимли зарбалар беришни бошлайди — Лавров

Лавров ва Рубио Украина можароси ҳамда дипломатик алоқаларни муҳокама қилди.

Россия армияси Киевга тизимли зарбалар беришни бошлайди — Лавров

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ давлат котиби Марко Рубио ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Томонлар Украина можароси, Ҳормуз бўғозидаги вазият ҳамда Россия ва АҚШ дипломатик ваколатхоналари фаолияти масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Россия ТИВ хабар берди.

 

Россия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, суҳбат давомида Сергей Лавров АҚШ томонига Россия Президенти Владимир Путин топшириғига кўра, Киев режимининг Россия ҳудудидаги тинч аҳоли ва фуқаролик объектларига қарши давом этаётган ҳужумларига жавобан Россия Қуролли Кучлари Киевдаги Украина Қуролли Кучлари эҳтиёжлари учун фойдаланилаётган объектлар ҳамда қарор қабул қилиш марказларига тизимли зарбалар беришни бошлаётгани ҳақида маълумот етказган.

 

Лавров 25 май куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотни ҳам эслатиб, унда АҚШ ва Киевда ваколатхоналари мавжуд бошқа давлатларга дипломатик ходимлари ҳамда фуқароларини Украина пойтахтидан эвакуация қилиш тавсия этилганини билдирган.

 

Шунингдек, Россия томони 2025 йил август ойида АҚШ ташаббуси билан Анкорижда Украина можароси юзасидан эришилган келишувларни эслатиб, Европа элиталари ва Киевнинг ҳаракатлари ушбу келишувларга путур етказаётганини қайд этган.

 

Суҳбат давомида томонлар Ҳормуз бўғозидаги инқирозни бартараф этишга қаратилган дипломатик ташаббуслар ҳамда Куба атрофидаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашган.

 

Маълум қилинишича, Сергей Лавров ва Марко Рубио мавжуд келишмовчиликларга қарамай, Россия ва АҚШ дипломатик ваколатхоналари фаолияти учун шароитларни нормаллаштириш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтиришга тайёр эканини тасдиқлаган.

Зеленский Россиянинг энергетика объектларига зарбаларни 100 кунга тўхтатишга рози бўлди — WSJ

Зеленский Россиянинг энергетика объектларига зарбаларни 100 кунга тўхтатишга рози бўлди — WSJ

АҚШ сенаторлари Украина президентига Starlink қамровини Россия ҳудудига 300 километрга кенгайтириш эвазига Россиянинг энергетика объектларига зарбаларни тўхтатишни таклиф қилган.

Хитой Исроилдан Ғарбий Соҳилдаги ноқонуний қурилишларни тўхтатишни талаб қилди

Хитой Исроилдан Ғарбий Соҳилдаги ноқонуний қурилишларни тўхтатишни талаб қилди

Пекин Фаластин масаласини XXI асрнинг энг катта тарихий адолатсизлиги деб атаб, можарони икки давлат ечими асосида ҳал этиш ва Ғазога гуманитар ёрдам етказилишини таъминлашга чақирди.

Ҳар йили 3,5 миллиондан ортиқ ўлим: ЖССТ қўрғошин хавфидан огоҳлантирди

Ҳар йили 3,5 миллиондан ортиқ ўлим: ЖССТ қўрғошин хавфидан огоҳлантирди

Қўрғошин бўёқлар, косметика, зираворлар ва саноат ифлосланиши орқали инсон организмига тушиши мумкин.

Green Card лотереяси қайтадими? АҚШ судидан янги қарор

Green Card лотереяси қайтадими? АҚШ судидан янги қарор

Green Card лотереяси 2025 йил декабрида вақтинча тўхтатилган эди.

АҚШ мактабидаги отишма: уч нафар бола ва ўқитувчи ҳалок бўлди

АҚШ мактабидаги отишма: уч нафар бола ва ўқитувчи ҳалок бўлди

Отишмани 16 ёшли ўсмир содир этган.

Украинадаги можаро Зеленскийсиз ҳал қилиниши мумкин — Трамп

Украинадаги можаро Зеленскийсиз ҳал қилиниши мумкин — Трамп

АҚШ президенти Зеленский билан музокара олиб бориш Путинга қараганда қийинроқ эканини билдирди.

Бола хавфсизлиги биринчи ўринда: UNICEF Ўзбекистондаги қонунни қўллаб-қувватлади

Бола хавфсизлиги биринчи ўринда: UNICEF Ўзбекистондаги қонунни қўллаб-қувватлади

Зўравонликдан жабрланган болаларга мослаштирилган ва мувофиқлаштирилган ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилади.

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳужум вақтида мажмуада бўлган ҳукумат аъзолари жабрланмаган.