Ўзбекистон

“Тошкент – Самарқанд” янги автомобиль йўлида 60 та тунелли ўтиш жойи қурилади

Ушбу йўлнинг умумий узунлиги 282 километр бўлиб, лойиҳавий тезлик 150 кмни ташкил қилади.

“Тошкент – Самарқанд” янги автомобиль йўлида 60 та тунелли ўтиш жойи қурилади

Президент Шавкат Мирзиёев транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга доир тақдимот билан танишиб, “Тошкент – Самарқанд” муқобил автомобиль йўли лойиҳаси ва унинг техник ечимлари юзасидан топшириқлар берди.

 

Тақдимотда қайд этилишича, транспорт инфратузилмаси иқтисодиёт тармоқларини ўзаро боғлаш, ҳудудлар салоҳиятини тўлиқ ишга солиш ҳамда аҳоли ва бизнес учун қулайлик яратишда муҳим аҳамиятга эга. 

 

Шу боис мамлакатда автомобиль йўллари, авиация, логистика ва халқаро транспорт йўлакларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Асосий лойиҳа сифатида “Тошкент – Самарқанд” муқобил автомобиль йўли қурилиши кўриб чиқилди. Ушбу йўлнинг умумий узунлиги 282 километр бўлиб, у Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларини боғлайди.

 

Лойиҳа I-а тоифали, цемент-бетон қопламали ва ҳар икки йўналишда уч тасмали ҳаракат йўлаги сифатида барпо этилиши режалаштирилган. Йўлнинг лойиҳавий тезлиги соатига 150 километрни ташкил этади.

 

Лойиҳа доирасида 12 та транспорт ечими, 60 та туннелли ўтиш жойи, 91 та кўприк, 16 та йўл ўтказгич, 258 та дренаж иншооти ва интеллектуал транспорт тизимини жорий этиш кўзда тутилган. 

 

Бундан ташқари, лойиҳа доирасида 12 та терминал, йўл бўйи инфратузилмаси ва вазн ўлчаш тизимлари ташкил этилиши режалаштирилган.

 

Давлат раҳбари салоҳиятли инвесторлар билан музокараларни жадаллаштириш ҳамда қурилиш ишларини қисқа муддатларда бошлаш бўйича топшириқлар берди.

Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Қатор муҳим тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева “Henderson Land Group” бошқаруви раиси билан учрашув ўтказди

Саида Мирзиёева “Henderson Land Group” бошқаруви раиси билан учрашув ўтказди

Учрашувда энергетика, инфратузилма ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Тошкентда автобуслар учун алоҳида йўлаклар: 17,9 кмни ташкил этади

Тошкентда автобуслар учун алоҳида йўлаклар: 17,9 кмни ташкил этади

Лойиҳанинг дастлабки қиймати 6,5 миллиард сўмга баҳоланмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев ACWA компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев ACWA компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Саудия Арабистони иштирокидаги йирик инвестиция лойиҳаларининг бориши кўриб чиқилди.

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Шунингдек, синф раҳбарларига қатъий огоҳлантириш билдирилган.

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

Янги энергетика лойиҳалари ҳудудларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб режалаштирилади.

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Ҳодисадан сўнг автобус йўналишдан чиқарилиб, автобус саройига қайтарилган.

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Умумий қиймати 4,7 миллиард долларлик олтита энергетика лойиҳаси бўйича битимлар имзоланди.