Ўзбекистон

Туркиядан бувиси томонидан тазйиққа учраган 3 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Болалар таълим жараёнидан ажратилиб, уларга фақат диний таълим берилган.

Туркиядан бувиси томонидан тазйиққа учраган 3 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

 

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонасининг маълум қилишича, 12, 10 ва 9 ёшли болалар мунтазам равишда бувиси томонидан жисмоний, руҳий ҳамда маънавий тазйиқларга дучор бўлиб келган. Шунингдек, улар Ўзбекистондаги мажбурий таълим жараёнидан ажратилиб, Туркияга олиб кетилгани, бироқ у ерда ҳам ҳеч бир таълим муассасасига жойлаштирилмагани аниқланган. Болаларнинг фақат диний таълим олгани маълум бўлган.

 

Ўрганишлар давомида болаларнинг ота-онаси расман ажрашгани, онаси эса Россияда истиқомат қилаётгани аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаганлар Бош консулхонага олиб келиниб, улар билан психолог иштирокида суҳбат ўтказилган. Суҳбат давомида болаларнинг руҳий ҳолати, яшаш шароити ҳамда кейинги тақдири билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинган.

 

Шунингдек, Ўзбекистоннинг тегишли мутасадди идоралари иштирокида ишчи гуруҳ ташкил этилиб, вояга етмаганларга вақтинча васий тайинлаш, уларни Ватанга қайтариш ва таълим жараёнига қайта жалб этиш бўйича зарур чоралар кўрилган.

 

25 май куни 3 нафар вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси масъул ходим кузатуви остида соғ-саломат Ўзбекистонга қайтарилган.

 

Ҳозирда болаларни тегишли ташкилотлар томонидан кутиб олиш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, таълимга қайта жалб этиш ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.