Ўзбекистон

Ўзбекистонда тадбиркорлар учун солиқлар енгиллашади, текширувлар тартиби соддалаштирилади

2026 йил 1 июндан кичик бизнес учун умумий солиқ режимига ўтишдаги чегаравий миқдорни 1 миллиард сўмдан 5 миллиард сўмга ошириш таклиф қилинди.

Ўзбекистонда тадбиркорлар учун солиқлар енгиллашади, текширувлар тартиби соддалаштирилади

2026 йил 1 июндан Ўзбекистонда кичик бизнес учун соддалаштирилган солиқ режими чегараси кенгайтирилиши, бир қатор солиқ енгилликлари жорий этилиши ҳамда текширувлар ва маъмурий жараёнлар қисқартирилиши кутилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев кичик бизнес субъектлари ўсиши учун янада қулай иқтисодий ва маъмурий шароитлар яратишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

 

Тақдимотга кўра, кичик бизнес учун соддалаштирилган солиқ режими чегараси 1 миллиард сўмдан 5 миллиард сўмга оширилиши режалаштирилмоқда. Бу ўзгариш кўплаб тадбиркорларнинг ҚҚС ва фойда солиғига эрта ўтиш жараёнини енгиллаштириши ҳамда фаолиятни кенгайтириш имконини бериши кутилмоқда.

 

Шунингдек, умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳалари учун 6 фоизлик соддалаштирилган ҚҚС тартиби жорий этилиши кўзда тутилган. Паст хавфли тадбиркорлар учун ҚҚС қайтариш жараёни тўлиқ автоматлаштирилади.

 

Амалдаги тартибларга мувофиқ, ҚҚС гувоҳномасини вақтинча тўхтатиш амалиёти бекор қилиниши, солиқ аудити ҳамда сайёр текширувларга чекловлар жорий этилиши режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, банк ҳисобварақларини очиш ва айрим молиявий жараёнларни рақамлаштириш чоралари ҳам амалга оширилади.

 

Кичик бизнес субъектларига нисбатан маъмурий босимни камайтириш мақсадида тадбиркорга хатоларни мустақил тузатиш имкониятини бериш ҳамда солиқ хавфи 500 миллион сўмгача бўлган ҳолатларда солиқ аудити, 100 миллион сўмгача бўлганда эса сайёр солиқ текширувини ўтказмаслик тартибини жорий этиш таклиф қилинди.

 

Қайд этилишича, ушбу ислоҳотларнинг асосий мақсади кичик бизнесни “соя” иқтисодиётидан чиқариш, айланмани яшириш эҳтиёжини камайтириш ҳамда тадбиркорлар учун адолатли ва соддалаштирилган бизнес муҳитини яратишдан иборат.

 

Ҳисоб-китобларга кўра, янги енгилликлар 600 мингдан ортиқ кичик бизнес субъектининг қонуний равишда кенгайишига хизмат қилиши кутилмоқда.

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Шавкат Мирзиёев Қамаши туманидаги Чим маҳалласига ташриф буюрди. Ҳудудда инфратузилмани янгилашга 55 миллиард сўм йўналтирилган.

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Президент қарори билан Таълим ва илм-фан вазирлигида янги фаолият ва тузилмалар ташкил этилади.

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Шавкат Мирзиёев ўзбек тилини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева табиатни асраш ва унга меҳр билан муносабатда бўлиш туйғусини ёш авлодга сингдириш муҳимлигини таъкидлади.

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

Самарқандда болалар онкологияси бўйича II халқаро конгресс ўтказилмоқда.

Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади

Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади

Натижалар сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиниб, эҳтиёжга қараб психологик ёрдам кўрсатилади.

Рекламаларда давлат тили талаблари бузилмоқда: 4 496 та камчилик аниқланди

Рекламаларда давлат тили талаблари бузилмоқда: 4 496 та камчилик аниқланди

Камчиликларнинг асосий қисми бошқа тилларда ёзилган пешлавҳа ва рекламаларга, шунингдек, имловий хатолар ҳамда сўзлар маъносининг бузилишига тааллуқли.

Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди

Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди

Ҳужжатга мувофиқ, алифбодаги тўртта ҳарфнинг ёзилиши ўзгартирилади.