Жаҳон

Саудия Арабистони ҳожиларга тиббий ёрдам кўрсатишда дронлардан фойдаланмоқда

Макка шаҳрида ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтарилган. Ушбу тизим 1,5 миллиондан ортиқ ҳожилар тўпланган гавжум йўллардаги тирбандлик муаммосини камайтиришга ёрдам бермоқда.

Саудия Арабистони ҳожиларга тиббий ёрдам кўрсатишда дронлардан фойдаланмоқда

Саудия Арабистони ҳаж мавсумида ҳожиларга тиббий хизмат кўрсатишда дронлардан фойдаланмоқда. Бу ҳақда AFP агентлигига таяниб Al-Моnitor хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Макка шаҳрида ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтарилгани сабабли иссиқ уриши билан боғлиқ ҳолатлар кўпайган. Шу боис мамлакат соғлиқни сақлаш хизмати тиббий марказларни зарур воситалар билан тезкор таъминлаш учун учувчисиз учар қурилмаларни ишга солган.

 

Дронлар Макка, Мино ва Арафот ҳудудларидаги 127 та клиникага дори-дармон ва бошқа тиббий воситаларни етказиб бермоқда. Саудия расмийларига кўра, ушбу тизим 1,5 миллиондан ортиқ ҳожилар тўпланган гавжум йўллардаги тирбандлик муаммосини камайтиришга ёрдам бермоқда.

 

Миллий ягона харид компанияси (NUPCO) бош операцион директори Фаҳд Ал-Батҳи АФПъга берган изоҳида ҳаж мавсумидаги тиббий эҳтиёжларга тайёргарлик ишлари тўққиз ой аввал бошланганини айтди.

 

Унинг сўзларига кўра, дронлар жорий этилишидан аввал ҳайдовчилар тиббий воситалар камайиб қолган клиникаларга етиб бориш учун баъзан бир соатдан ортиқ вақт сарфларди.

 

Саудия Арабистони ҳаж мавсумида бошқа замонавий технологияларни ҳам қўлламоқда. 

 

Жумладан, Макка ва унинг атрофидаги минглаб кузатув камераларидан олинган тасвирларни назорат қилишда сунъий интеллектдан фойдаланилмоқда.

 

Шунингдек, жазирама иссиқка қарши улкан вентиляторлар, бепул сув тарқатиш пунктлари ва нам пуркаш тизимлари ишга туширилган.

 

Саудия соғлиқни сақлаш тизими вакили Жамил Абу Ал-Айнайннинг таъкидлашича, ҳаж мавсумида иссиқдан ҳолсизланиш асосий муаммолардан бири ҳисобланади. Унинг айтишича, хизматлар юқори тайёргарлик ҳолатида фаолият юритмоқда.

Саудия Арабистонида вертолёт қулади: икки экипаж аъзоси ҳалок бўлди

Саудия Арабистонида вертолёт қулади: икки экипаж аъзоси ҳалок бўлди

Расмийлар бунга техник носозлик сабаб бўлганини билдирган, Ямандаги ҳусийлар эса вертолёт ракета билан уриб туширилганини даъво қилмоқда.

Исроиллик кўчманчилар дипломатларга ҳужум қилди: Франция мэри ҳам калтакланди

Исроиллик кўчманчилар дипломатларга ҳужум қилди: Франция мэри ҳам калтакланди

Делегация фаластинлик зайтун йиғувчилар ҳолидан хабар олиш учун босиб олинган Ғарбий Соҳилга келган.

Санкт-Петербургга дронлар ҳужум қилди: нефть терминали ва ВК маълумотлар маркази нишонга олинди

Санкт-Петербургга дронлар ҳужум қилди: нефть терминали ва ВК маълумотлар маркази нишонга олинди

Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти дронлар ҳужумига учради.

Жанубий Кореяда умрбодга қамалган ўзбекистонлик озод қилинди: суд ишни қайта кўриб чиқади

Жанубий Кореяда умрбодга қамалган ўзбекистонлик озод қилинди: суд ишни қайта кўриб чиқади

Суд 2009 йилдаги такси ҳайдовчиси қотиллиги бўйича терговда қонунбузарликлар аниқлангани сабабли ишни қайта кўриб чиқишга қарор қилди.

Трамп ва Путиннинг дизель келишуви: АҚШ Конгрессида уни бекор қилиш таклиф этилди

Трамп ва Путиннинг дизель келишуви: АҚШ Конгрессида уни бекор қилиш таклиф этилди

Қонун лойиҳаси қабул қилинса, Россия дизелини халқаро бозорларга етказиб беришга берилган вақтинчалик рухсат бекор қилиниши мумкин.

“Дўзах санкциялари”: Трамп Россияга қарши янги чекловларни бекор қилди

“Дўзах санкциялари”: Трамп Россияга қарши янги чекловларни бекор қилди

АҚШ президенти Россия нефти ва газини харид қилувчи айрим давлатларга тарифлар жорий этиш чораларини ҳам тўхтатди.

Икки самолёт Москвага қўна олмади: Ўзбекистон рейслари йўналиши ўзгартирилди

Икки самолёт Москвага қўна олмади: Ўзбекистон рейслари йўналиши ўзгартирилди

Москвада эҳтимолий дрон ҳужуми хавфи сабаб “Ковер” режими жорий этилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

“Яшашда давом этишингиз керак”: Жанубий Корея президенти фуқароларга мурожаат қилди

“Яшашда давом этишингиз керак”: Жанубий Корея президенти фуқароларга мурожаат қилди

Мамлакат 2030 йилгача ўз жонига қасд қилиш даражасини пасайтирмоқчи.