Ўзбекистон

Қурбон ҳайити муносабати билан Президентга табриклар йўлланмоқда

Қурбон ҳайити муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳамда сиёсий ва диний арбоблардан табрик мактублари келмоқда.

Қурбон ҳайити муносабати билан Президентга табриклар йўлланмоқда

Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ҳамда минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, таниқли сиёсий, жамоат ва дин арбобларидан табрик мактублари келмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, хорижий ҳамкорлар ўз қутловларида Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига самимий ҳурмат-эҳтиром билдирар экан, юртимизга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилаган. Шунингдек, улар виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлаш, барқарор тараққиётга эришиш ҳамда инсон қадрини улуғлаш йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолаган.

 

Мактубларда, шунингдек, дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини бундан буён ҳам мустаҳкамлашга қатъий интилиш билдирилган.

 

Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

 

  • Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев;
  • Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров;
  • Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон;
  • Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов;
  • Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов;
  • Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев;
  • Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев;
  • Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған;
  • Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси;
  • Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён;
  • Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум;
  • Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазири Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён;
  • Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён;
  • Кувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ;
  • Кувайт Давлати Валиаҳди Шайх Сабоҳ ал-Ҳолид ал-Ҳамад ас-Сабоҳ;
  • Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II;
  • Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ;
  • Баҳрайн Подшоҳи Ҳамад бин Исо Ол Халифа;
  • Жазоир Халқ Демократик Республикаси Президенти Абдулмажид Тaббун;
  • Фаластин Давлати Президенти Маҳмуд Аббос;
  • Саудия Арабистони Подшоҳлиги давлат вазири, Вазирлар Кенгаши аъзоси Турки бин Муҳаммад бин Фаҳд бин Абдулазиз Ол Сауд;
  • Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа;
  • Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев;
  • Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода.

 

Қутловлар келиши давом этмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қурбон ҳайити муносабати билан Президентга табриклар йўлланмоқда | Zamon.uz