Жаҳон

АҚШда 2026 йил бошидан буён 5 мингдан ортиқ одам отишмалар оқибатида ҳалок бўлди

Йил бошидан буён мамлакатда 158 та оммавий отишма ҳолати қайд этилди.

АҚШда 2026 йил бошидан буён 5 мингдан ортиқ одам отишмалар оқибатида ҳалок бўлди

Қўшма Штатларда 2026 йил бошидан буён содир бўлган отишма ҳодисалари оқибатида 5 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган. Бу ҳақда “Gun Violence Archive” нодавлат ташкилоти маълумот берди, дейди ТАСС.

 

Қайд этилишича, 26 май ҳолатига кўра, мамлакат бўйлаб ўқотар қуроллар билан боғлиқ ҳодисаларда 9038 киши турли даражадаги жароҳатлар олган, 5048 киши эса вафот этган.

 

Ташкилот ҳисоб-китобларига кўра, 2026 йил давомида АҚШда 158 та оммавий отишма ҳолати қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 38 тага кам экани таъкидланди.

 

Эслатиб ўтамиз, 23 май куни кечқурун Вашингтондаги Оқ уй яқинида ҳам отишма содир бўлган эди. Маълумотларга кўра, бир шахс сумкасидан қурол чиқариб, хавфсизлик назорат пункти яқинида ўт очган. 

 

Махфий хизмат ходимлари жавоб тариқасида қурол ишлатган. Ҳужумчи касалхонага олиб кетилган, бироқ кейинчалик вафот этган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"