Жаҳон

Жо Байден шахсий аудиоёзувлар тарқалишини тўхтатиш учун Адлия вазирлигини судга берди

АҚШ собиқ президенти томони бу материалларнинг Конгресс ва айрим ташкилотларга берилиши унинг шахсий ҳаётига дахл қилишини билдирмоқда.

Жо Байден шахсий аудиоёзувлар тарқалишини тўхтатиш учун Адлия вазирлигини судга берди

АҚШнинг собиқ президенти Жо Байден махфий ҳужжатлар билан боғлиқ тергов доирасида олинган аудиоёзувлар ва стенограммалар ошкор қилинишининг олдини олиш мақсадида Адлия вазирлигини судга берди. Бу ҳақда AP хабар берди.

 

Маълум қилинишича Вашингтон федерал судига киритилган даъво аризасида Байден тарафи вазирлик ушбу материалларни Конгресс ҳамда консерватив “Heritage Foundation” ташкилотига тақдим этишни режалаштираётганини билдирган. Адвокатларга кўра, бу Байденнинг шахсий ҳаётига асоссиз аралашув ҳисобланади.

 

Суд иши Байденнинг 2016–2017 йилларда ёзувчи Марк Звонитсер билан уйида ўтказган суҳбатлари аудиоёзувлари ва стенограммаларига тааллуқли. Звонитсер собиқ президентнинг мемуарлари устида ишлаган. Кейинчалик ушбу материаллар Байденнинг махфий ҳужжатларни сақлаши юзасидан махсус прокурор Роберт Ҳур олиб борган терговда ўрганилган.

 

Байденнинг ҳуқуқшунослари “ҳар бир америкалик, жумладан амалдаги ёки собиқ витсе-президент ҳам шахсий суҳбатлари дахлсизлигига эга” эканини таъкидлади. Уларнинг фикрича, Адлия вазирлиги жиноий тергов давомида қўлга киритилган бундай маълумотларни ҳимоя қилиш мажбуриятига эга.

 

Роберт Ҳур бошчилигидаги бир йиллик тергов якунида тайёрланган 345 бетлик ҳисоботда Байденнинг ёши ва хотираси билан боғлиқ саволлар тилга олинган бўлса-да, унга нисбатан жиноий айблов қўйилмаган. Махсус прокурор судда айбловни исботлаш учун етарли далил топилмаганини билдирган.

 

Байден аввал ҳам Ҳур билан бўлган суҳбат аудиоёзувлари эълон қилинишига қарши чиққан эди. 2024 йилда Вакиллар палатаси бош прокурор Меррик Гарландни Конгрессга ҳурматсизликда айблаш учун овоз берган. Бунга Оқ уй ижро ҳокимияти имтиёзидан фойдаланиб, аудиоёзувларни Конгрессга тақдим этмагани сабаб бўлган.

 

Шу билан бирга, федерал прокурорлар билан ўтказилган беш соатлик суҳбат стенограммалари оммага эълон қилинган эди. Уларда Байден айрим саналар ва тафсилотларни аниқ эслай олмагани қайд этилган.

 

Республикачилар Байден ўзининг Адлия вазирлиги томонидан ҳимоя қилинаётганини таъкидлаб келмоқда. Демократлар эса собиқ президент тергов билан ҳамкорлик қилганини урғулаб, бу ҳолатни Доналд Трампга қарши махфий ҳужжатлар бўйича олиб борилган алоҳида жиноий иш билан солиштирмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Жо Байден шахсий аудиоёзувлар тарқалишини тўхтатиш учун Адлия вазирлигини судга берди | Zamon.uz