Жаҳон

Россия ва Хитой учун Ҳормуз бўғозидан ўтишда алоҳида шароитлар сақлаб қолинади

Эрон расмийси Россия ва Хитойни Теҳроннинг энг яқин ҳамкорлари сифатида тилга олиб, бу давлатлар Эронни энг мураккаб даврларда ҳам қўллаб-қувватлаб келганини таъкидлади.

Россия ва Хитой учун Ҳормуз бўғозидан ўтишда алоҳида шароитлар сақлаб қолинади

Эрон парламентининг Миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат қўмитаси раҳбари Иброҳим Азизи Россия ва Хитой Ҳормуз бўғози орқали ўтишда алоҳида ёндашув ва қулай шароитлардан фойдаланишда давом этишини билдирди. Бу ҳақда Иброҳим Азизи РИА Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

 

“Биз учун стратегик аҳамиятга эга давлатлар, жумладан Хитой ва Россия, бундан кейин ҳам Ҳормуз бўғози билан боғлиқ масалаларда алоҳида ёндашув ва қулай шароитлардан фойдаланади”, — деди Азизи.

 

Унинг сўзларига кўра, мазкур ёндашув савдо кемалари билан бир қаторда нефть танкерларига ҳам татбиқ этилади. Эрон расмийси Россия ва Хитойни Теҳроннинг энг яқин ҳамкорлари сифатида тилга олиб, бу давлатлар Эронни энг мураккаб даврларда ҳам қўллаб-қувватлаб келганини таъкидлади.

 

Азизининг қайд этишича, Ҳормуз бўғози Эрон учун алоҳида геосиёсий аҳамиятга эга. У бўғоз мамлакатнинг ҳудудий сувлари ва географик маконининг бир қисми эканини айтиб, Теҳрон у билан боғлиқ ҳар қандай қарорни мустақил равишда қабул қилиш ҳуқуқига эгалигини билдирган.

 

Ҳормуз бўғози дунёдаги энг муҳим нефть ташиш йўлакларидан бири ҳисобланади. Жаҳон бозорига етказиб берилаётган нефтнинг катта қисми айнан ушбу бўғоз орқали ташилади.

 

РИА Новости мақоласида қайд этилишича, АҚШ ва Исроилнинг Эрон Ислом Республикасига қарши ҳарбий операциясидан сўнг Теҳрон бўғоз акваториясини ёпган. Натижада дунёнинг кўплаб мамлакатларида ёқилғи ва саноат маҳсулотлари нархлари ошган.

 

Шу билан бирга, Ҳормуз бўғозини қайта очиш масаласи АҚШ ва Эрон ўртасида можарони якунлашга қаратилган эҳтимолий келишувнинг муҳим бандларидан бири сифатида муҳокама қилинмоқда.

Зеленский Россиянинг энергетика объектларига зарбаларни 100 кунга тўхтатишга рози бўлди — WSJ

Зеленский Россиянинг энергетика объектларига зарбаларни 100 кунга тўхтатишга рози бўлди — WSJ

АҚШ сенаторлари Украина президентига Starlink қамровини Россия ҳудудига 300 километрга кенгайтириш эвазига Россиянинг энергетика объектларига зарбаларни тўхтатишни таклиф қилган.

Хитой Исроилдан Ғарбий Соҳилдаги ноқонуний қурилишларни тўхтатишни талаб қилди

Хитой Исроилдан Ғарбий Соҳилдаги ноқонуний қурилишларни тўхтатишни талаб қилди

Пекин Фаластин масаласини XXI асрнинг энг катта тарихий адолатсизлиги деб атаб, можарони икки давлат ечими асосида ҳал этиш ва Ғазога гуманитар ёрдам етказилишини таъминлашга чақирди.

Ҳар йили 3,5 миллиондан ортиқ ўлим: ЖССТ қўрғошин хавфидан огоҳлантирди

Ҳар йили 3,5 миллиондан ортиқ ўлим: ЖССТ қўрғошин хавфидан огоҳлантирди

Қўрғошин бўёқлар, косметика, зираворлар ва саноат ифлосланиши орқали инсон организмига тушиши мумкин.

Green Card лотереяси қайтадими? АҚШ судидан янги қарор

Green Card лотереяси қайтадими? АҚШ судидан янги қарор

Green Card лотереяси 2025 йил декабрида вақтинча тўхтатилган эди.

АҚШ мактабидаги отишма: уч нафар бола ва ўқитувчи ҳалок бўлди

АҚШ мактабидаги отишма: уч нафар бола ва ўқитувчи ҳалок бўлди

Отишмани 16 ёшли ўсмир содир этган.

Украинадаги можаро Зеленскийсиз ҳал қилиниши мумкин — Трамп

Украинадаги можаро Зеленскийсиз ҳал қилиниши мумкин — Трамп

АҚШ президенти Зеленский билан музокара олиб бориш Путинга қараганда қийинроқ эканини билдирди.

Бола хавфсизлиги биринчи ўринда: UNICEF Ўзбекистондаги қонунни қўллаб-қувватлади

Бола хавфсизлиги биринчи ўринда: UNICEF Ўзбекистондаги қонунни қўллаб-қувватлади

Зўравонликдан жабрланган болаларга мослаштирилган ва мувофиқлаштирилган ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилади.

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳужум вақтида мажмуада бўлган ҳукумат аъзолари жабрланмаган.