Жаҳон

АҚШ ва Эрон 300 миллиард долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этишни муҳокама қилмоқда

Мазкур маблағлар Эронни тиклаш, инфратузилмани модернизация қилишга йўналтирилади.

АҚШ ва Эрон 300 миллиард долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этишни муҳокама қилмоқда

АҚШ ва Эрон ўртасида давом этаётган музокаралар доирасида Эронни тиклашга қаратилган йирик инвестиция жамғармасини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда The New York Times нашрига таяниб, Интерфакс хабар берди.

 

Нашр маълумотларига кўра, айрим эронлик амалдорлар ва дипломатлар жамғарма ҳажмини 300 миллиард долларга баҳоламоқда. Бироқ музокараларда иштирок этаётган бошқа расмийлар ушбу рақамни ҳозирча тасдиқламаган.

 

Манбаларга кўра, Эрон томони мазкур ташаббусни якуний келишув имзоланган тақдирда мамлакатни иқтисодий тиклашга қаратилган “қайта қуриш дастури” сифатида баҳоламоқда. Аввалроқ Теҳрон ҳарбий зарбалар оқибатида етказилган зарар учун компенсация талаб қилган, айрим эронлик расмийлар зарар миқдорини 300 миллиард доллардан 1 триллион долларгача деб баҳолаган эди.

 

Икки дипломатнинг маълум қилишича, режалаштирилаётган механизм халқаро инвестиция жамғармаси шаклида бўлиб, томонлар ўртасида якуний келишувга эришилган тақдирда АҚШ унинг фаолиятини қўллаб-қувватлайди. Жамғарманинг ишлаш тартиби ва молиялаштириш манбалари бўйича музокаралар давом этмоқда.

 

Шунингдек, Эрон АҚШ компаниялари, жумладан йирик нефть ва энергетика корхоналарининг мамлакат бозорига кириши, инвестициялар киритиши ҳамда қўшма лойиҳаларда иштирок этишига рухсат бериш имкониятини ҳам илгари сурган.

 

The New York Тimes'нинг ёзишича, АҚШ ва Эрон ўртасида муҳокама қилинаётган дастлабки келишув хорижда музлатиб қўйилган Эрон активларининг бир қисмини босқичма-босқич ечиб беришни ҳам назарда тутиши мумкин. Теҳрон бу маблағлар ҳажмини 24 миллиард доллар деб баҳоламоқда, шундан қарийб 20 миллиард доллари Яқин Шарқ мамлакатларида блокланган.

 

Нашр маълумотларига кўра, АҚШ маъмурияти ички сиёсий қарама-қаршиликларнинг олдини олиш мақсадида Эрон маблағларини муздан чиқариш жараёнига учинчи давлатларни, жумладан Қатарни жалб этиш вариантларини ҳам кўриб чиқмоқда.

 

Манбалар таъкидлашича, тайёрланаётган келишув лойиҳасида Эрон активларини босқичма-босқич озод қилиш механизми алоҳида қайд этилиши кутилмоқда.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.