Жаҳон

Шавкат Мирзиёев Туркиядаги автобус ҳалокати муносабати билан Эрдоғанга ҳамдардлик билдирди

Денизли вилоятида йўловчи автобуси иштирокидаги ҳалокат оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 33 киши жароҳатланди.

Шавкат Мирзиёев Туркиядаги автобус ҳалокати муносабати билан Эрдоғанга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Денизли вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани сабаб Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот котиби хабар берди.

 

Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдириб, жабрланганларнинг тез фурсатда соғайиб кетишини тилаган. 

 

Фожиа Денизли вилоятининг Сарайкўй туманида юз берган. Йўловчи автобусининг йўл тўсиғига урилиши ортидан транспорт воситасида ёнғин келиб чиққан.

 

Туркия ОАВлари маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида 8 киши, жумладан 9 ойлик чақалоқ ҳалок бўлган, яна 33 киши турли даражада тан жароҳати олган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, автобус ҳайдовчиси ҳалокатдан тахминан 20 дақиқа олдин транспорт воситасидаги носозлик сабаб йўл четида тўхтаб, техник ҳолатини текширган. Шундан сўнг сафарни давом эттирган, бироқ кўп ўтмай автобус ҳалокатга учраган.

 

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Расмийларга табиий офат етказган моддий зарар юзасидан қарийб 20 мингта мурожаат келиб тушган.

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Денгиз орқали юк ташишдаги узилишлар, урушлар ва қурғоқчилик глобал озиқ-овқат нархларининг ошишига сабаб бўлмоқда.

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Фуқароларга транспортдаги эҳтимолий узилишлар ва рейслар бекор қилинишини ҳисобга олиш тавсия этилди.

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат душманларига янада кучли зарбалар берилиши мумкинлигини билдирди.

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

АҚШ Давлат котиби Украинадаги урушни тугатиш бўйича келишувга эришиш қийинлигича қолаётганини билдирди.

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Саналар янги ойнинг кўринишига қараб бир кунга олдинга ёки кейинга сурилиши мумкин.

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

Ароқчи Нетаняхуни АҚШни Эрон билан янги урушга тортишга уринаётганликда айблади.

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

2025 йил охирида шаҳарда бу ёш гуруҳига мансуб 5,29 миллион киши яшаган.