Ўзбекистон

1 cентябрдан фильмлар рекламаси учун бюджетнинг 30 фоизигача маблағ берилади

Давлат буюртмаси асосидаги фильмлар даромадининг 50 фоизи продюсер ва ижодий жамоаларга рағбат сифатида берилади.

1 cентябрдан фильмлар рекламаси учун бюджетнинг 30 фоизигача маблағ берилади

 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг маданият ва санъат соҳаси вакиллари билан учрашувида кино саноатини ривожлантириш ва бошқарув тизимини такомиллаштиришга қаратилган қатор янги ташаббуслар эълон қилинди.

 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 cентябридан бошлаб давлат буюртмаси асосида яратиладиган фильмларнинг тарғибот ва реклама харажатлари учун лойиҳа бюджетининг 30 фоизигача маблағ ажратилади. Шунингдек, бундай лойиҳалар бўйича харид шартномаларини экспертизадан ўтказиш талаби бекор қилинади.

 

Янги тартибга кўра, хорижий компанияларнинг Ўзбекистон ҳудудида кино маҳсулотлари яратиш билан боғлиқ фаолияти солиқлардан озод этилади.

 

Давлат буюртмаси асосида суратга олинган фильмлар намойишидан тушган маблағнинг 50 фоизи продюсерлар ва ижодий жамоаларга қўшимча рағбат сифатида йўналтирилади.

 

Шунингдек, Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси томонидан ўтказиладиган “Олтин ҳумо” миллий кино тақдимотининг нуфузини ошириш мақсадида ҳар йили 5 миллиард сўм маблағ ажратилиши белгиланди.

 

Учрашувда Республика кинематография комиссияси ҳамда Миллий ва Бадиий кенгашлар фаолияти танқид қилиниб, уларнинг эскича бошқарув ва самарасиз назорат тизимидан воз кеча олмагани қайд этилди. Шу муносабат билан мазкур комиссия ва кенгашлар фаолиятини тугатиш таклифи илгари сурилди.

 

Эндиликда кино жанри ва мавзусидан келиб чиқиб, тегишли йўналиш мутахассисларидан иборат ҳақ тўланадиган эксперт гуруҳлари шакллантирилади. Ушбу гуруҳлар таркибига Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси ва Бастакорлар уюшмаси тавсия этган мутахассислар киритилади.

 

Мутасаддиларга кино соҳасида замонавий, очиқ ва шаффоф бошқарув тизимини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш топширилди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.