Ўзбекистон

Ҳар йили 1 минг нафар ижодкорга ипотека кредити дастлабки тўловининг 50 фоизи қоплаб берилади

Тошкентда фаолият юритаётган ижодкорларга ойига 2,5 млн сўмгача, вилоятларда эса 1,6 млн сўмгача ижара компенсацияси тўланади.

Ҳар йили 1 минг нафар ижодкорга ипотека кредити дастлабки тўловининг 50 фоизи қоплаб берилади

 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг маданият ва санъат соҳаси вакиллари билан учрашувида адабиёт, маданият ва санъат ходимларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор янги ташаббуслар эълон қилинди.

 

Қайд этилишича, шоир ва ёзувчилар учун муносиб ижодий муҳит яратиш мақсадида йилига камида 50 та энг сара асарга ижодий буюртма берилади. Шунингдек, ҳар йили ўзбек адабиётининг энг яхши 10 та асари хорижий тилларга таржима қилиниб, муаллифлар иштирокида чет давлатларда тақдимотлари ташкил этилади.

 

Янги тартибга кўра, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси тавсияси асосида чоп этиладиган китобларнинг қоғоз харажатлари давлат томонидан қопланади.

 

Учрашувда ёш истеъдодларнинг шеърият ва санъатни уйғунлаштирган шеърий концертлар ташкил этиш ташаббуслари ҳам қўллаб-қувватланди. Ушбу йўналишдаги энг сара 100 та лойиҳа давлат маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Шунингдек, ҳар бир вилоятда йил якунига қадар чекка ва олис ҳудудлардаги 50 тадан 100 тагача маҳаллада намунали кутубхона ва китоб дўконлари ташкил этилади.

 

Ижодкорларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар йили 1 минг нафар шоир ва ёзувчи, маданият ва санъат вакили, музей ходими ҳамда рассомларга уй-жой олиш учун ипотека кредитининг дастлабки тўловининг 50 фоизи қоплаб берилади.

 

Бундан ташқари, бошқа ҳудуддан келиб ишлаётган соҳа вакилларига уй-жой ижараси харажатлари учун Тошкент шаҳрида ойига 2,5 миллион сўмгача, вилоятларда эса 1,6 миллион сўмгача компенсация тўланади.

 

Янги тизимга мувофиқ, ҳар йили фаолиятида юқори натижаларга эришган 1 минг нафар соҳа ходими давлат тиббий суғурта жамғармаси ҳисобидан бепул даволанади. Яна 2 минг нафар ижодкорга тиббий суғурта пакети тақдим этилади. Камида 10 йил ишлаган ходимларга эса санаторийларга бепул йўлланмалар берилади.

 

Шунингдек, 15 июндан бошлаб халқ артисти, халқ шоири ва халқ ёзувчиси каби юксак фахрий унвонларга эга ижодкорларнинг аэропорт ва вокзаллардаги VIP заллардан бепул фойдаланиши таъминланади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.