Ўзбекистон

Ашула ва рақс ансамбллари ходимларининг иш ҳақи 2 баравар оширилади

Рақс усталари учун пенсия стажи 20 йилдан 15 йилга қисқартирилади.

Ашула ва рақс ансамбллари ходимларининг иш ҳақи 2 баравар оширилади

 

Шавкат Мирзиёевнинг маданият ва санъат соҳаси вакиллари билан учрашувида санъаткорлар, ижодкорлар ҳамда маданият муассасаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор янги ташаббуслар илгари сурилди.

 

Қайд этилишича, 1 cентябрдан бошлаб ашула ва рақс ансамблларида фаолият юритаётган барча ходимларнинг иш ҳақи икки баравар оширилади. Шунингдек, рақс усталари учун пенсия олишда талаб этиладиган махсус стаж 20 йилдан 15 йилга қисқартирилади. Қолган 5 йил давомида улар балетмейстер, репетитор ёки педагог сифатида фаолият юритиши мумкин бўлади.

 

Давлат раҳбари Янги Тошкентда барпо этилаётган Мақом маркази ёнида замонавий Рақс саройини қуришни таклиф қилди. Шу билан бирга, рақс санъатини ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилиши белгиланди.

 

Композитор ва бастакорларни қўллаб-қувватлаш тизими ҳам қайта кўриб чиқилади. Эндиликда ҳар йили опера, симфония ва бошқа мумтоз ҳамда замонавий жанрларда камида 20 та янги асар яратиш учун давлат буюртмаси берилади.

 

Аҳолининг маданият ва санъатга қизиқишини ошириш мақсадида ҳар йили 500 минг нафар ўқитувчи, шифокор, давлат хизматчиси, фаол ўқувчи ва талабага, шунингдек, 100 минг эҳтиёжманд оила ҳамда ногиронлиги бўлган болаларга театр, кино ва концертлар учун бепул ваучерлар тақдим этилади.

 

Шунингдек, 1 июлдан бошлаб ҳар бир туман ва маҳаллада ўтказиладиган концерт-томошалар харажатларининг 20 фоизгача қисми буджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

 

Янги тартибга кўра, концерт-томоша фаолияти, хусусий театрлар, кинематография, болалар контенти ишлаб чиқариш ҳамда маданият ва санъат йўналишидаги нодавлат таълим ташкилотлари бир қатор солиқлардан озод этилади. Адабиёт, маданият ва санъат ривожига йўналтирилган ҳомийлик маблағлари ҳам солиққа тортилмайди.

 

Бундан ташқари, вилоят ҳокимликлари ҳузурида алоҳида дирекциялар ташкил этилиб, улар концерт ва театр заллари фаолиятидан самарали фойдаланиш ҳамда маданий тадбирларни мунтазам ташкил этишга масъул бўлади.

 

Учрашувда оммавий-маданий тадбирларни хавфсиз ва тартибли ташкил этиш масалалари ҳам муҳокама қилиниб, масъул идоралар бу борадаги жавобгарликни тўлиқ зиммасига олиши таъкидланди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.