Ўзбекистон

Ислом цивилизацияси марказида илк болалар музейи иш бошлади

Янги очилган Болалар майдончаси 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларга мўлжалланган. Майдонча ҳикоя қилиш санъати, миллий тарих ва фан, технология, муҳандислик, математика йўналишларини ўзида бирлаштирган 4 та махсус павилёндан иборат.

Ислом цивилизацияси марказида илк болалар музейи иш бошлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан бунёд этилган Ислом цивилизацияси марказида 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Байрам доирасида марказда барпо этилган замонавий болалар майдончаси мамлакатимизда илк бор ташкил этилган Интерактив болалар музей экспозициясининг расмий очилиш маросими ўтказилди.

 

 

Тадбирни кириш сўзи билан очган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов мазкур мажмуанинг ёш авлод тарбиясидаги аҳамиятига тўхталди:

 

“Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ислом цивилизацияси маркази концепциясининг ташаббускори ва муаллифи сифатида, Марказ фаолияти, аввало, ёш авлодни тарбиялаш ва маърифатли қилишга хизмат қилишига алоҳида эътибор қаратади. Давлат раҳбари кўп бор таъкидлаганидек, буюк аждодларимизнинг бой мероси ёшларни янги билимлар эгаллаш ва юксак марраларни забт этишга руҳлантириши лозим.

 

Бугун очилаётган болалар экспозицияси айнан шу эзгу мақсадга хизмат қилади. У болаларда илм-фанга, тарихга ва бунёдкорликка қизиқиш уйғотишга қаратилган. Зеро, буюк аждодларимиз ёшлик чоғлариданоқ улкан ютуқларга эришганлар: Ибн Сино ўн олти ёшидаёқ ўзининг чуқур билимлари билан танилган, Беруний болалигидан астрономия илмларини ўрганган, Мирзо Улуғбек эса ёш ҳукмдор бўлишига қарамай, илм-фан тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган.

 

Ишонамизки, ушбу экспозиция фарзандларимизда ўз тарихи ва мероси билан фахрланиш туйғусини мустаҳкамлайди, уларни янги кашфиётлар сари илҳомлантиради ҳамда юксак мақсадлар томон интилишга ундайди.”

 

 

Маросимда лойиҳа ижрочиларидан бири — Буюк Британиянинг «1001 кашфиёт» (1001 Inventions) ташкилоти продюсери Аҳмед Салим ҳам сўзга чиқиб, ушбу мегалойиҳа ташаббускори бўлган давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди ва болажонларга қарата жўшқин нутқ сўзлади:

 

“Бу давлат шунчалик қизиқарли ва бойки, унинг бундай мақомга эришишининг минг битта сабаби бор. Сиз, азиз ўзбекистонлик болажонлар, бугун ана шу минг битта сабабдан атиги биттасига гувоҳ бўлиб турибсиз. Чунки қолган барча қизиқарли жиҳатларни ичкарида — ёшларимизнинг ўзига хос билим ва салоҳиятларида мужассам бўлган ҳолда кўрамиз. Ичкарида бутун дунёни илм-маърифат ва юксак тараққиёт билан ўзгартира олган буюк алломаю олимлар кашфиётлари ҳақида қимматли маълумотларга эга бўласиз. Буни кўришга тайёрмисиз? Бироқ бизга бир нарсани ваъда қилишингиз керак: келажакда сиз ҳам албатта худди шундай буюк ишларнинг бунёдкори бўласиз!”

 

Шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Азизбек Турдиев болажонларни байрам билан қутлаб, марказнинг илмий аҳамияти ва улғайиб келаётган ёш авлод учун ҳақиқий илҳом манбаи бўла олишини таъкидлади.

 

-Президентимиз ташаббуслари билан бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Гиннеснинг рекордлар китобини ҳам забт этди. Барчамизнинг бу масканда турганимиз ҳам бир тарихий воқеа. Энди сиз болажонлар, келажак бунёдкорлари сифатида бу ердаги имкониятладан фоидаланиб, тарихимизни ва замонавий технологияларини пухта ўрганишингиз зарур, - деди у. 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Музей павильонлари: Инновация ва тарих уйғунлиги

 

Янги очилган Болалар майдончаси 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларга мўлжалланган. У ҳикоя қилиш санъати, миллий тарих ва STEM (фан, технология, муҳандислик, математика) йўналишларини ўзида бирлаштирган 4 та махсус павильондан иборат:

 

•  1-хона (Кириш қисми): Ташрифчиларни сеҳрли анимациялар ва “Ўзбекистондан дунёга 1001 ихтиро” номли йирик ёруғлик китоби кутиб олади. Болаларнинг бошланғич билимларини синовдан ўтказиш учун 8 та сенсорли экран ўрнатилган.

 

•  2-хона (Алломалар галереяси): Буюк аждодларимизнинг мум ҳайкаллари ҳамда замонавий рақамли аватарлар жойлаштирилган. Бу ерда болалар алломаларнинг ёшлик давридаги қиёфаси билан жонли мулоқот қилишлари мумкин.

 

•  3-хона (Кинотеатр зонаси): Сунъий интеллект ёрдамида яратилган махсус 6 дақиқалик анимацион фильм намойиш этилади.

 

•  4-хона (Ижод ва фан лабораторияси): Майдончанинг энг асосий интерактив ҳудуди бўлиб, у ерда 15 дан ортиқ юқори технологияли станциялар ишлайди:

 

  • Хоразмий концепцияси: Мантиқий ва математик фикрлашни ривожлантирувчи Катта шар машинаси ва Магнитли девор.
  • Аҳмад Фарғоний мероси: Сув ҳаракати ва қонуниятларини ўргатувчи "Сув гирдоби" гидро-интерактиви.
  •  Мирзо Улуғбек ва Али Қушчи илми: Коинот ва сайёраларни кузатиш учун мўлжалланган Рақамли телескоп.
  • Ибн Сино тиббиёти ва инновациялар: Реакция тезлигини ўлчовчи мосламалар ҳамда ҳаракат мувозанатини машқ қилдирувчи замонавий ICAROS (VR) виртуал борлиқ қурилмаси.
  • Санъат ва маданият: Рақамли граффити (IR спрей), Мусиқа девори ва рангли соялар эффекти.

 

 

Хавфсизлик ва халқаро стандартлар

 

Экспозиция халқаро Болаларни ҳимоя қилиш сиёсати талаблари асосида лойиҳалаштирилган. Ҳудудда хавфсизлик чоралари энг юқори даражада таъминланган бўлиб, болаларга яқиндан кўмаклашиш учун махсус ўқитилган фасилитатор-ходимлар бириктирилган. Музейдаги барча контентлар ва йўриқномалар уч тилда — ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилган.

 

 

 

 

custom img

Россияда оғир аҳволга тушган ўзбекистонлик аёл уч фарзанди билан ватанга қайтарилди

Аёл 15 йилдан ортиқ вақт давомида Россияда қонуний мақомсиз яшаб келган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микойил Жабборовни қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

custom img

Ярим йилда электр ва газ таъминоти бўйича 39 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди

Президент Шавкат Мирзиёев масъулларга куз-қиш мавсуми бошланишидан олдин такрорланаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берди.

custom img

Транспорт саноатида янги босқич: “Миллий саноат занжири” кўргазмаси қандай имкониятларни очди?

Тадбир якунида умумий қиймати 714 миллиард сўмлик 10 мингдан ортиқ давлат харидлари шартномалари ҳамда 90 дан зиёд ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

custom img

Алиментдан қарздор ота маккажўхори даласидан топилди

Маълумотларга кўра, қарздор фуқаро ҳозирги кунга қадар 37 миллион сўм алимент пулларини тўламасдан қочиб юрган.

custom img

Тошкентда қурилиши тугалланмаган бинода ёнғин чиқди

Яккасарой туманида содир бўлган ёнғин қисқа вақт ичида ўчирилди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

custom img

Жазирама сабаб Тошкентда минглаб истеъмолчилар электрсиз қолди

Олмазор, Чилонзор, Юнусобод, Сергели ва бошқа туманларда жами 8 250 истеъмолчининг электр таъминоти узилди.

custom img

"Poytaxt Parking" ХДП танқидига расмий муносабат билдирди

Компания ўзини пулли автотураргоҳлар оператори эканини, жарималар қўлламаслиги ва йиғилган маблағлар шаҳар буджетига йўналтирилишини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"