Ўзбекистон

Олийгоҳларда дарс берадиган таниқли ижодкорларга 50 фоизгача устама тўланади

Талабалар стартаплари учун 10 та олийгоҳга 50 миллиард сўм ажратилади.

Олийгоҳларда дарс берадиган таниқли ижодкорларга 50 фоизгача устама тўланади

 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг маданият ва санъат соҳаси вакиллари билан учрашувида олий таълим тизимини такомиллаштириш, ижодий ёшларни қўллаб-қувватлаш ва соҳада замонавий таълим механизмларини жорий этишга қаратилган янги ташаббуслар илгари сурилди.

 

Қайд этилишича, маданият ва санъат йўналишидаги 10 та олийгоҳ ректорлари ҳар бир талаба билан индивидуал ишлаш, уларнинг шахсий брендини шакллантириш, ижодий маҳсулотларини тижоратлаштириш ҳамда ҳамкорлик имкониятларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратиши зарур.

 

Янги ўқув йилидан бошлаб ҳар бир талабага таниқли ижодкорлар бириктирилиб, дуал таълим тизими йўлга қўйилади. Ушбу тизим доирасида устоз ижодкорлар талабаларнинг концерт, театр ва бошқа саҳна чиқишларида иштирокини таъминлаб, уларни амалий тажриба асосида тайёрлаб боради.

 

Бунда устоз ижодкорларга олийгоҳ профессор-ўқитувчилари билан тенг миқдорда ҳақ тўланади. Олийгоҳларда дарс берадиган таниқли ижодкорларга эса қўшимча 50 фоиз устама белгиланиши режалаштирилмоқда.

 

Таълим дастурларига «Арт-менежмент», “Креатив индустрия”, “Лойиҳаларни тижоратлаштириш” каби замонавий фанлар киритилади. Шунингдек, киноиндустрия, мода ва дизайн, маданият менежменти йўналишларида хориждан 50 нафар тажрибали мутахассис жалб этилади.

 

Талабаларнинг стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 10 та олийгоҳга жами 50 миллиард сўм маблағ ажратилади.

 

Шунингдек, Консерватория ҳузуридаги марказ ҳамда Санъат ва маданият институти таркибидаги марказлар негизида Маданият вазирлиги тизимида соҳа ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти ташкил этилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Олийгоҳларда дарс берадиган таниқли ижодкорларга 50 фоизгача устама тўланади | Zamon.uz