Жаҳон

Россияда 5 ёшли қизни зўрламоқчи бўлган педофилни болалар тўхтатиб қолди

44 ёшли эркак судда айбини тан олиб, ўзига нисбатан уй қамоғи қўлланишини сўраган.

Россияда 5 ёшли қизни зўрламоқчи бўлган педофилни болалар тўхтатиб қолди

 

Россиянинг Тюмен шаҳрида 5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик ҳаракатларини содир этишга уринганликда айбланаётган 44 ёшли эркак суд қарори билан ҳибсга олинди. Бу ҳақда РEН ТВ хабар берди.

 

Тергов маълумотларига кўра, ҳодиса 28 май куни содир бўлган. Гумонланувчи қизалоқни куч ишлатиб кўп қаватли уй кириш йўлагига олиб кирган ва унга нисбатан жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатларини содир этишга уринган.

 

Вилоят судлари қўшма матбуот хизматининг маълум қилишича, эркакка Россия Жиноят кодексининг вояга етмаган шахсга нисбатан жинсий дахлсизликка қарши жиноятларни назарда тутувчи моддаси бўйича айблов эълон қилинган. Суд унинг эҳтиёт чораси сифатида 28 июлгача тергов ҳибсхонасида сақланиши ҳақида қарор чиқарган.

 

Қайд этилишича, эркак суд мажлисида айбини тан олиб, қилмишидан пушаймон эканини билдирган ҳамда уй қамоғини қўллашни сўраган.

 

Эркакнинг жиноий ҳаракатлари икки нафар ўсмирнинг ҳушёрлиги туфайли тўхтатилган. Воқеани пайқаган болалар яқин атрофдаги аёлни ёрдамга чақирган. Аёл дарҳол воқеа жойига етиб бориб, қизалоқни қутқариб қолган.

 

Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Расмийларга табиий офат етказган моддий зарар юзасидан қарийб 20 мингта мурожаат келиб тушган.

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Денгиз орқали юк ташишдаги узилишлар, урушлар ва қурғоқчилик глобал озиқ-овқат нархларининг ошишига сабаб бўлмоқда.

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Фуқароларга транспортдаги эҳтимолий узилишлар ва рейслар бекор қилинишини ҳисобга олиш тавсия этилди.

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат душманларига янада кучли зарбалар берилиши мумкинлигини билдирди.

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

АҚШ Давлат котиби Украинадаги урушни тугатиш бўйича келишувга эришиш қийинлигича қолаётганини билдирди.

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Саналар янги ойнинг кўринишига қараб бир кунга олдинга ёки кейинга сурилиши мумкин.

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

Ароқчи Нетаняхуни АҚШни Эрон билан янги урушга тортишга уринаётганликда айблади.

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

2025 йил охирида шаҳарда бу ёш гуруҳига мансуб 5,29 миллион киши яшаган.