Ўзбекистон

Саида Мирзиёева БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси раҳбари билан учрашди

Томонлар аёллар, болалар ва ёшларни ҳимоя қилишга қаратилган тадбирлар юзасидан ҳам фикр алмашди.

Саида Мирзиёева БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси раҳбари билан учрашди

Венада Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби ўринбосари ва БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (БМТ ГЖБ) ижрочи директори этиб янги тайинланган Моника Жума билан учрашув ўтказди.

 

 

Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, музокаралар чоғида Ўзбекистоннинг БМТ ГЖБ билан ҳамкорлиги, гиёҳвандлик таҳдидларига қарши курашиш масалалари ҳамда 2026 йил апрель ойида Самарқанд шаҳрида ушбу глобал муаммога бағишлаб ўтказилган халқаро форум якунлари ва ундан кейинги амалий ишлар муҳокама қилинган.

 

 

Шунингдек, томонлар аёллар, болалар ва ёшларни ҳимоя қилишга қаратилган тадбирлар юзасидан ҳам фикр алмашган. Саида Мирзиёева Моника Жумага Ўзбекистон томонидан БМТ Жиноятчиликнинг олдини олиш комиссиясининг 35-сессияси доирасида ташкил этилган махсус тадбирни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирган.

 

 

“Биз БМТ ГЖБ билан хавфсизлик, адолат ва барқарор тараққиёт борасида шерикликни янада ривожлантиришга тайёрмиз”, дея ёзди Мирзиёева.

custom img

“Бир-бирини қутқармоқчи бўлишган”

ФВВ Чорвоқда чўкиб кетган ота-болаларни қидириш ишлари бўйича маълумот берди.

custom img

Саида Мирзиёева Замонавий санъат марказининг очилишида иштирок этди

Янги маданий кластер 1912 йилда қад ростлаган собиқ дизель электр станциясининг тарихий биносида жойлашган.

custom img

Тошкентда мактаб автобусларига эҳтиёж ўрганилмоқда

Сўровнома асосида мактаб автобусларини жорий этиш зарурати баҳоланади.

custom img

Чорвоқ сув омборида ота ва унинг икки ўғил чўкиб кетди

Ҳозирда қидирув ишлари амалга оширилмоқда.

custom img

АҚШнинг Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси расман очилди

Бу Тинч океани шимоли-ғарбий минтақасида мамлакатнинг биринчи консуллик муассасаси ҳисобланади.

custom img

Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган топ-20 олийгоҳ аниқланди

“Битирувчилар сифати индекси” иш берувчиларга олийгоҳ битирувчиларининг тайёргарлик даражасини баҳолашда муҳим кўрсаткич бўлиб хизмат қилади.

custom img

Ҳисоб палатаси раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

Палата раисининг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Самарқандда болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон саммити ўтказилади

Саммитда глобал муаммоларнинг болалар ҳаётига таъсири муҳокама қилинади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"