Ўзбекистон

Саида Мирзиёева Вена шаҳрида БМТ сессиясида миллий маъруза билан иштирок этди

Мирзиёева кибержиноятчилик, коррупция ва оилавий зўравонлик чегара билмаслигини уларга қарши халқаро ҳамкорлик орқали курашиш зарурлигини таъкидлади.

Саида Мирзиёева Вена шаҳрида БМТ сессиясида миллий маъруза билан иштирок этди

Австриянинг Вена шаҳрида БМТнинг Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов комиссиясининг 35-сессияси бўлиб ўтди. Унда дунёнинг 175 давлатидан 1,5 мингдан ортиқ юқори мартабали раҳбар ва экспертлар иштирок этди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева хабар берди.

 

 

Сессия доирасида Саида Мирзиёева миллий маъруза билан сўзга чиқди. Президенти администрацияси раҳбари ўз нутқида Ўзбекистонда одил судловни таъминлаш, аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик профилактикаси ҳамда ёшларни қўллаб-қувватлаш йўналишларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.

 

 

Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, кибержиноятчилик, коррупция ва оилавий зўравонлик каби таҳдидлар давлат чегараларини тан олмайди. Шу боис уларга қарши курашишда очиқ мулоқот, тажриба алмашиш ва халқаро ҳамкорликни кучайтириш муҳим аҳамият касб этади.

 

 

Қайд этилишича, Ўзбекистон жорий йилда илк бор БМТнинг мазкур нуфузли тузилмасига аъзо бўлди.

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Шавкат Мирзиёев Қамаши туманидаги Чим маҳалласига ташриф буюрди. Ҳудудда инфратузилмани янгилашга 55 миллиард сўм йўналтирилган.

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Президент қарори билан Таълим ва илм-фан вазирлигида янги фаолият ва тузилмалар ташкил этилади.

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Шавкат Мирзиёев ўзбек тилини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева табиатни асраш ва унга меҳр билан муносабатда бўлиш туйғусини ёш авлодга сингдириш муҳимлигини таъкидлади.

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

Самарқандда болалар онкологияси бўйича II халқаро конгресс ўтказилмоқда.

Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади

Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади

Натижалар сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиниб, эҳтиёжга қараб психологик ёрдам кўрсатилади.

Рекламаларда давлат тили талаблари бузилмоқда: 4 496 та камчилик аниқланди

Рекламаларда давлат тили талаблари бузилмоқда: 4 496 та камчилик аниқланди

Камчиликларнинг асосий қисми бошқа тилларда ёзилган пешлавҳа ва рекламаларга, шунингдек, имловий хатолар ҳамда сўзлар маъносининг бузилишига тааллуқли.

Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди

Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди

Ҳужжатга мувофиқ, алифбодаги тўртта ҳарфнинг ёзилиши ўзгартирилади.