Ўзбекистон

Тошкентда электр подстанцияси ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида Шайхонтоҳур ва Олмазор туманининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Тошкентда электр подстанцияси ёниб кетди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган электр подстанцияси портлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ФВБ расмий маълумот берди.

 

Маълум қилинишича, 1 июнь куни соат 18:57 да Олмазор тумани Кичик ҳалқа йўли кўчасида жойлашган подстанция ҳудудида трансформатор ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

 

Шундан сўнг ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 19:01 да етиб борган. Ёнғин соат 19:12 да қуршаб олиниб, 19:17 да тўлиқ ўчирилган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Вазият Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан назоратга олинган.

 

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга кўра, 110 кВ кучланишли "Вистовочная" подстамсиясида мазкур носозлик сабабли ушбу энергетика объектидан чиқувчи 6 кВ қурилмаларга уланган тармоқлар кучланишсиз қолган.

 

Натижада Шайхонтоҳур ва Олмазор туманининг айрим ҳудудлари истеъмолчиларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

 

Махсус бригада носозлик сабабини аниқлаш ва уни бартараф этиш ишлари билан шуғулланмоқда.

Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Қатор муҳим тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева “Henderson Land Group” бошқаруви раиси билан учрашув ўтказди

Саида Мирзиёева “Henderson Land Group” бошқаруви раиси билан учрашув ўтказди

Учрашувда энергетика, инфратузилма ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Тошкентда автобуслар учун алоҳида йўлаклар: 17,9 кмни ташкил этади

Тошкентда автобуслар учун алоҳида йўлаклар: 17,9 кмни ташкил этади

Лойиҳанинг дастлабки қиймати 6,5 миллиард сўмга баҳоланмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев ACWA компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев ACWA компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Саудия Арабистони иштирокидаги йирик инвестиция лойиҳаларининг бориши кўриб чиқилди.

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Шунингдек, синф раҳбарларига қатъий огоҳлантириш билдирилган.

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

Янги энергетика лойиҳалари ҳудудларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб режалаштирилади.

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Ҳодисадан сўнг автобус йўналишдан чиқарилиб, автобус саройига қайтарилган.

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Умумий қиймати 4,7 миллиард долларлик олтита энергетика лойиҳаси бўйича битимлар имзоланди.