Ўзбекистон

Янги ўқув йилидан 326 та санъат мактаблари педагоглари умумтаълим мактаблари билан тенг маош олади

Ўқувчилар ютуқларига қараб педагогларга 20 фоизгача устама тўланади.

Янги ўқув йилидан 326 та санъат мактаблари педагоглари умумтаълим мактаблари билан тенг маош олади

 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг маданият ва санъат соҳаси вакиллари билан учрашувида мусиқа ва санъат таълимини ривожлантириш ҳамда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги ташаббуслар эълон қилинди.

 

Қайд этилишича, янги ўқув йилидан бошлаб республикадаги 326 та мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиларининг иш ҳақи умумтаълим мактаблари педагоглари билан тенглаштирилади.

 

Шунингдек, умумтаълим ва мусиқа мактаблари ўқитувчиларига ўқувчиларнинг мусиқа асбобларини ижро этиш маҳоратидан келиб чиқиб, иш ҳақига 20 фоизгача устама тўлаш тизими жорий этилади.

 

Янги ўқув йилида камида 1,5 миллион нафар ўқувчини мусиқа ва санъатга жалб қилиш вазифаси белгиланди. Шу мақсадда 326 та мусиқа ва санъат мактаби ҳамда 29 та ихтисослаштирилган мактаб билан умумтаълим муассасалари ўртасида ижодий ҳамкорлик йўлга қўйилади.

 

Бундан ташқари, ҳар йили театр, чолғу, хор ва рақс йўналишлари бўйича умумтаълим мактаблари ўртасида туман, вилоят ва республика босқичларида танловлар ўтказилади. Ушбу танловлар ғолибларини қўллаб-қувватлаш, саҳна декорациялари, либослар ва мусиқа асбоблари харид қилиш учун 500 миллион сўмгача грант маблағлари ажратилади.

 

Шунингдек, республика танловлари ғолибларига маданият ва санъат йўналишидаги олий таълим муассасаларига ўқишга киришда алоҳида имкониятлар яратилади ҳамда улар олийгоҳларга қабул қилинади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.