Жаҳон

АҚШ бошпана сўраш аризаларини кўриб чиқиш тартибини кучайтирмоқда

Ҳозирда 1 миллиондан ортиқ кўриб чиқилмаган бошпана аризалари мавжуд бўлиб, янги тартиб орқали ҳукумат жараённи тезлаштиришни мақсад қилган.

АҚШ бошпана сўраш аризаларини кўриб чиқиш тартибини кучайтирмоқда

 

АҚШ маъмурияти бошпана сўраб мурожаат қилувчиларга нисбатан қўлланиладиган тартибларни янада қатъийлаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда CBС телеканали хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, ишлаб чиқилаётган янги қоидаларга биноан АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизматлари (USCIS) ходимлари айрим бошпана аризаларини ариза берувчи билан алоҳида суҳбат ўтказмасдан рад этиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин.

 

Лойиҳада қайд этилишича, агар чет эл фуқароси мамлакат ҳудудига кирганидан кейин бир йилдан ортиқ вақт ўтгач бошпана сўраб мурожаат қилса ва қонунчиликда назарда тутилган истисно ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаса, унинг аризаси рад этилиши мумкин.

 

Бундай ҳолларда мурожаатчилар иммиграция судига юборилади ва уларнинг иши депортация жараёнлари доирасида кўриб чиқилади.

 

АҚШ расмийларининг таъкидлашича, мазкур ташаббус иммиграция тизимидаги ортиқча юкламани камайтириш ҳамда кўриб чиқилиши кутилаётган аризалар сонини қисқартиришга қаратилган. Ҳозирда мамлакатда 1 миллиондан ортиқ бошпана аризаси навбатда қолмоқда.

 

Мутахассислар фикрича, янги қоидалар қабул қилинса, бошпана олиш жараёнига қўйиладиган талаблар сезиларли даражада кучайиши ва иммиграция тизимининг ишлаш тартибига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

Сунъий интеллект ва ядровий уруш: 2100 йилга бориб инсониятга нима хавф солади?

Сунъий интеллект ва ядровий уруш: 2100 йилга бориб инсониятга нима хавф солади?

17 та глобал хавф миллиардлаб инсонларнинг ҳаёти ва саломатлигига зарар етказиши мумкин.

Яндексдаги носозликлар: ускуналарни тиклаш ярим йилгача вақт олади

Яндексдаги носозликлар: ускуналарни тиклаш ярим йилгача вақт олади

Яндекс маълумотлар марказларига қилинган дронлар ҳужумидан кейин айрим хизматларда узилишлар кузатилди.

3 минг доллар эвазига мамлакатдан чиқиш: АҚШ мигрант болаларга таклиф бермоқда

3 минг доллар эвазига мамлакатдан чиқиш: АҚШ мигрант болаларга таклиф бермоқда

АҚШ 5 ёш ва ундан катта мигрант болаларга мамлакатни ихтиёрий равишда тарк этиш учун пул таклиф қилмоқда.

Путин Трамп эълон қилган энергетик сулҳни бузди — Зеленский

Путин Трамп эълон қилган энергетик сулҳни бузди — Зеленский

Украина президенти Москва келишувга риоя қилмаса, жавоб чораларини кўришини билдирди.

“Трамп океани”: АҚШ президенти янги таклиф билан чиқди

“Трамп океани”: АҚШ президенти янги таклиф билан чиқди

АҚШ президенти океанлардан бирининг номини ўзгартиришни таклиф қилди.

АҚШ Украинага қурол етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилмоқда — Financial Times

АҚШ Украинага қурол етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилмоқда — Financial Times

Вашингтон Киевга Россия энергетика инфратузилмасига зарбаларни тўхтатиш бўйича босим ўтказмоқда.

Сулҳ бўйича келишувга эришилмади: Эрон АҚШ жавобидан норози

Сулҳ бўйича келишувга эришилмади: Эрон АҚШ жавобидан норози

Теҳрон можарони тугатиш учун барча талаблар бажарилишини истамоқда.

Жибути қирғоқларида муҳожирлар қайиғи чўкиб кетди: 139 киши ҳалок бўлди

Жибути қирғоқларида муҳожирлар қайиғи чўкиб кетди: 139 киши ҳалок бўлди

Қайиқда 300 киши бўлган, 84 киши бедарак йўқолган.