Ўзбекистон

Қашқадарёда 9 ёшли болани дарёдан қутқарган ФВВ ходими тақдирланди

Маёр Ҳусниддин Шараповга "Аъло хизматлари учун" кўкрак нишони ва пул мукофоти топширилди.

Қашқадарёда 9 ёшли болани дарёдан қутқарган ФВВ ходими тақдирланди

 

Фавқулодда вазиятлар вазири Азизбек Икрамов Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими, маёр Ҳусниддин Шараповни жасорат ва фидокорона хизматлари учун “Аъло хизматлари учун” кўкрак нишони ҳамда пул мукофоти билан тақдирлади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

 

Мазкур мукофот жорий йилнинг 23-май куни Қашқадарё вилояти Китоб тумани “Боғбон” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Қашқадарё дарёсида содир бўлган фавқулодда ҳолат чоғида кўрсатилган қаҳрамонлик муносабати билан топширилган.

 

9 ёшли бола велосипед миниб кетаётиб, мувозанатни йўқотган ҳолда дарёга тушиб кетган. Вазиятни тезкор баҳолаган маёр зудлик билан сувга сакраб, болани қутқариб қолган эди.

 

Унинг жасорати ва хизматдаги фидойилиги юқори баҳоланиб, Фавқулодда вазиятлар вазири томонидан давлат мукофоти ҳамда рағбатлантирувчи пул мукофоти топширилган.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.