Ўзбекистон

Халқаро ташкилотлардаги ўзбекистонликлар мамлакат нуфузини юксалтирмоқда — Саида Мирзиёева

Президент администрацияси раҳбари Венада халқаро ташкилотларда ишлаётган ватандошлар билан учрашди.

Халқаро ташкилотлардаги ўзбекистонликлар мамлакат нуфузини юксалтирмоқда — Саида Мирзиёева

 

Вена шаҳрига ташрифи доирасида Саида Мирзиёева халқаро ташкилотларда фаолият юритаётган ватандошлар билан учрашди.

 

Мулоқот чоғида хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик мутахассисларнинг халқаро майдондаги фаолияти, уларнинг профессионал ютуқлари ҳамда мамлакат нуфузини мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссаси алоҳида эътироф этилди.

 

                                     

 

Таъкидланганидек, ватандошлар ўз билим ва тажрибаси, юксак масъулияти ҳамда фидокорона меҳнати билан Ўзбекистонга бўлган ишончни мустаҳкамлаб, халқаро ҳамжамиятда мамлакатимизнинг муносиб вакили сифатида фаолият юритмоқда.

 

Учрашувда, шунингдек, хорижда яшаб ва ишлаётган бўлишига қарамай, юртдошларнинг Ватан билан мустаҳкам алоқаларни сақлаб қолаётгани, мамлакат тараққиёти ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш жараёнларида фаол иштирок этаётгани юқори баҳоланди.

 

                                       

 

Мулоқот давомида халқаро ташкилотларда фаолият юритаётган ўзбекистонлик мутахассислар сафини кенгайтириш, ёшларни глобал тажриба орттиришга рағбатлантириш ва уларнинг профессионал ривожланишини қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Қайд этилганидек, халқаро майдонда муваффақият қозонаётган, билим ва салоҳиятини Ватан равнақи ҳамда глобал тараққиёт йўлида сафарбар этаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш бундан буён ҳам устувор йўналишлардан бири бўлиб қолади.

 

                                       

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.