Ўзбекистон

“Маданият ривожи учун нафақат илҳом, балки шарт-шароит ҳам керак” — Саида Мирзиёева

Ўзбекистонда санъат ва адабиёт соҳаларини янада ривожлантириш бўйича янги фармон имзоланди.

“Маданият ривожи учун нафақат илҳом, балки шарт-шароит ҳам керак” — Саида Мирзиёева

Президент томонидан маданият ва креатив индустрияни ривожлантиришга қаратилган янги фармон имзоланди. Бу ҳақда Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ёзди.

 

Фармонга мувофиқ, истиқболли ижодий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ижодга инвестиция” давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилади. Мазкур жамғармага ҳар йили 200 миллиард сўм маблағ ажратилиши белгиланган.

 

Эндиликда концерт ташкилотчилиги билан шуғулланувчи тадбиркорлар, фильм ва сериал тасвирга олувчи кинокомпаниялар, болалар учун контент ишлаб чиқарувчилар, хусусий театр ва студиялар, маданият соҳасидаги хусусий таълим муассасалари қўшилган қиймат, фойда, айланма, ер, мулк солиқлари ҳамда ходимларнинг иш ҳақидан олинадиган жисмоний шахсларнинг даромад солиғидан озод этилади.

 

Хорижий кино компаниялари учун ҳам қулай шароитлар яратилади. Хусусан, уларнинг Ўзбекистон ҳудудида кино маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан олган даромадлари норезидентларнинг даромади сифатида солиқ базасига киритилмайди.

 

Нуфузли халқаро ва республика танловлари ғолиблари пул мукофотлари билан тақдирланади:

 

  • гран-при ва биринчи ўрин учун тегишли равишда 300 ва 100 миллион сўм,
  • иккинчи ўрин учун 200 ва 50 миллион сўм,
  • учинчи ўрин учун эса 100 ва 25 миллион сўм берилади.

 

Ғолибларни тайёрлаган ўқитувчи ва концертмейстерларга йил давомида ойлик маошининг 100 фоизигача миқдорда устама тўланади.

 

Бундан ташқари, ҳар йили маданият, санъат ва ижод соҳалари вакиллари орасидан уй-жойга муҳтож бўлган минг нафар ходимга ипотека кредити дастлабки тўловининг 50 фоизи қоплаб берилади.

 

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Шавкат Мирзиёев Қамаши туманидаги Чим маҳалласига ташриф буюрди. Ҳудудда инфратузилмани янгилашга 55 миллиард сўм йўналтирилган.

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Президент қарори билан Таълим ва илм-фан вазирлигида янги фаолият ва тузилмалар ташкил этилади.

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Шавкат Мирзиёев ўзбек тилини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева табиатни асраш ва унга меҳр билан муносабатда бўлиш туйғусини ёш авлодга сингдириш муҳимлигини таъкидлади.

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

Самарқандда болалар онкологияси бўйича II халқаро конгресс ўтказилмоқда.

Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади

Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади

Натижалар сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиниб, эҳтиёжга қараб психологик ёрдам кўрсатилади.

Рекламаларда давлат тили талаблари бузилмоқда: 4 496 та камчилик аниқланди

Рекламаларда давлат тили талаблари бузилмоқда: 4 496 та камчилик аниқланди

Камчиликларнинг асосий қисми бошқа тилларда ёзилган пешлавҳа ва рекламаларга, шунингдек, имловий хатолар ҳамда сўзлар маъносининг бузилишига тааллуқли.

Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди

Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди

Ҳужжатга мувофиқ, алифбодаги тўртта ҳарфнинг ёзилиши ўзгартирилади.