Ўзбекистон

"Олтин қалам" халқаро танловига 4 мингга яқин ижодий ишлар келиб тушди

Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 654 тага кўп бўлиб, танловга бўлган қизиқиш ва ижодий фаоллик 20,1 фоизга ошганини кўрсатмоқда.

"Олтин қалам" халқаро танловига 4 мингга яқин ижодий ишлар келиб тушди

Ўзбекистон журналистлар уюшмасида “Олтин қалам” ХХ Миллий мукофоти учун халқаро танловга бағишланган брифинг бўлиб ўтди. Унда танловнинг ҳужжатлар қабул қилиш жараёни якунлангани маълум қилиниб, келиб тушган ижодий ишлар сони ва иштирокчилар таркиби ҳақида ахборот берилди.

 

Маълум қилинишича, жорий йилда халқаро танловга жами 3905 та ижодий иш келиб тушган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 654 тага кўп бўлиб, танловга бўлган қизиқиш ва ижодий фаоллик 20,1 фоизга ошганини кўрсатмоқда. Танловда жами 607 нафар иштирокчи қатнашмоқда. Уларнинг 53 таси жамоавий, 554 нафари эса якка тартибдаги иштирокчилардир.

 

Ижодий ишлар оммавий ахборот воситаларининг турли йўналишлари бўйича қабул қилинган бўлиб, босма нашрлар йўналишига 1288 та, интернет нашрлари йўналишига 826 та, телевидение йўналишига 854 та, радио йўналишига 280 та, фотожурналистика йўналишига 210 та ҳамда публицистик жанрдаги энг яхши китоб номинацияси учун 52 та ижодий иш тақдим этилган.

 

Брифинг давомида танловнинг халқаро нуфузи тобора ортиб бораётгани ҳам таъкидланди. Хусусан, “Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун” номинациясига дунёнинг 40 та давлатидан 86 нафар журналист томонидан 395 та ижодий иш тақдим этилган.

 

Ҳозирда танловга келиб тушган ижодий ишларни Ҳакамлар ҳайъати томонидан холис ва ҳаққоний кўриб чиқилишини ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, “Олтин қалам” ХХ Миллий мукофоти халқаро танловининг ғолиб ва совриндорлари 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ўтказиладиган байрам тадбирида эълон қилинади ва тақдирланади.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.