Ўзбекистон

Президент кимё саноати корхоналари фаолиятини танқид қилди

Давлат раҳбари кимё саноати ўсиш суръатлари мамлакат саноатидаги умумий кўрсаткичлардан анча паст эканини қайд этди.

Президент кимё саноати корхоналари фаолиятини танқид қилди

 

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган кимё саноатини ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида тармоқдаги мавжуд муаммолар ва фойдаланилмаётган имкониятлар танқидий таҳлил қилинди.

 

Йиғилишда қайд этилишича, сўнгги тўққиз йил давомида мамлакат саноати ўртача 6,3 фоизга ўсган бўлса, кимё саноатидаги ўсиш суръати 3 фоизга ҳам етмаган. Шу билан бирга, кимё маҳсулотлари импорти йилига 4,5 миллиард долларга етгани таъкидланди.

 

Давлат раҳбари маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари ички талабнинг ҳатто 60 фоизини ҳам қоплай олмаётганини қайд этди. Шунингдек, мавжуд ишлаб чиқариш салоҳиятидан етарли даражада фойдаланилмаётгани, тармоқда бир ишчига тўғри келадиган қўшилган қиймат бошқа давлатларга нисбатан 2–3 баробар пастлиги кўрсатиб ўтилди.

 

Йиғилиш давомида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти фаолияти ҳам танқид қилинди. Хусусан, компания асосан ўз тизимидаги йирик корхоналар билан ишлаётгани, соҳада фаолият юритаётган 5 мингдан ортиқ корхона билан тизимли ҳамкорлик йўлга қўйилмагани, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш жараёни сустлиги қайд этилди.

 

Шу муносабат билан давлат раҳбари кимё саноати корхоналари вакиллари билан шахсан учрашиб, соҳадаги долзарб масалалар, тадбиркорларни қийнаётган муаммолар ҳамда истиқболдаги ривожланиш йўналишларини муҳокама қилишга қарор қилганини маълум қилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.