Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев “Kmita Polymers” корхонасидаги ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди

Корхонада йилига 9,5 миллион долларлик импорт ўрнини босувчи полимер маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев “Kmita Polymers” корхонасидаги ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди

 

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги “Чирчиқ” кимё-индустриал технопаркида фаолият юритаётган “Kmita Polymers” корхонасига ташриф буюриб, ишлаб чиқариш жараёнлари ва корхонанинг истиқболдаги режалари билан танишди.

 

                                               

 

Россиянинг “Polymers” компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган корхона махсус ва кенг ассортиментдаги полиетилен ҳамда термоқисқарувчи плёнка маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Мазкур маҳсулотлар озиқ-овқат, фармацевтика, қурилиш материаллари, маиший техника ва бошқа саноат тармоқларида қадоқлаш воситаси сифатида кенг қўлланилади.

 

Корхонада Италиянинг замонавий технологик ускуналари асосида ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлиб, у 6 минг 670 квадрат метр майдонни эгаллайди. Лойиҳа доирасида импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, йилига 9,5 миллион долларлик маҳсулотларни маҳаллийлаштириш имконияти яратилган.

 

                                       

 

Умумий қиймати 15,2 миллион долларга тенг бўлган лойиҳа икки босқичда амалга оширилмоқда. Биринчи босқичда 7,4 миллион доллар инвестиция ўзлаштирилиб, 50 та янги иш ўрни яратилди. Келгусида корхона қувватлари кенгайтирилиши ва қўшимча иш ўринлари ташкил этилиши режалаштирилган.

 

                                             

 

Маълум қилинишича, 2025-йилда корхонада 115 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган. Шунингдек, 6 миллион долларлик маҳсулот Марказий Осиё мамлакатларига экспорт қилинган.

 

Бугунги кунда корхона маҳсулотлари Coca-Cola, Pepsi, Flash, «Черноголовка», Ackerman, Asl Oyna, Biolife ва Family Group каби йирик брендларнинг қадоқлаш тизимларида маҳаллий хомашё сифатида қўлланилмоқда.

 

                                       

 

Ташриф давомида қадоқлаш саноати замонавий иқтисодиётнинг муҳим ва тез ривожланаётган йўналишларидан бири экани таъкидланди. Бундай корхоналар нафақат саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш, балки озиқ-овқат, фармацевтика, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги тармоқларининг барқарор фаолиятини таъминлашда ҳам муҳим ўрин тутиши қайд этилди.

Марко Рубио: Саида ниҳоятда истеъдодли, ақлли ва меҳнаткаш инсон

Марко Рубио: Саида ниҳоятда истеъдодли, ақлли ва меҳнаткаш инсон

АҚШ Давлат котиби Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг фаолиятини эътироф этди.

Электр энергияси импорти қисқарди: Ўзбекистонда ишлаб чиқариш 8,4 фоизга ошди

Электр энергияси импорти қисқарди: Ўзбекистонда ишлаб чиқариш 8,4 фоизга ошди

Электр энергияси экспорти 21,4 фоизга ошган, импорти эса 27,2 фоизга камайган.

Автобус салонидаги мусиқа юзасидан шикоят: ҳайдовчига огоҳлантириш берилди

Автобус салонидаги мусиқа юзасидан шикоят: ҳайдовчига огоҳлантириш берилди

Автобус ҳайдовчисининг мусиқани баланд овозда қўйиб ҳаракатлангани йўловчилар эътирозига сабаб бўлди.

Бирида 3 450, бошқасида 1 350 доллар: Умра ваъдаси билан боғлиқ ҳолатлар фош бўлди

Бирида 3 450, бошқасида 1 350 доллар: Умра ваъдаси билан боғлиқ ҳолатлар фош бўлди

Самарқанд ва Наманганда фуқароларни ноқонуний равишда зиёратга юборишни ваъда қилиб, пул талаб қилган шахслар ушланди.

ЙПХ ходимига бўйсунмади ва ҳақорат қилди: талабалар иши прокуратурага оширилди

ЙПХ ходимига бўйсунмади ва ҳақорат қилди: талабалар иши прокуратурага оширилди

Самарқандда ЙПХ ходимининг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмай, уни ҳақорат қилган техникум ўқувчилари аниқланди.

Фармацевтлар учун ҳам байрам: Ўзбекистонда касб байрами номи ўзгариши мумкин

Фармацевтлар учун ҳам байрам: Ўзбекистонда касб байрами номи ўзгариши мумкин

Тиббиёт ходимлари кунини Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари куни деб ўзгартириш таклиф қилинди.

Ўзбекистонда истеъмол товарлари текшируви: 73 номдаги маҳсулотда камчилик топилди

Ўзбекистонда истеъмол товарлари текшируви: 73 номдаги маҳсулотда камчилик топилди

2026 йилнинг саккиз ойида 60 турдаги 558 номдаги маҳсулот лаборатория экспертизасидан ўтказилди.

Тошкентда қизамиқ хавфи ортдими? Расмий муносабат билдирилди

Тошкентда қизамиқ хавфи ортдими? Расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда қизамиққа гумон қилинган 290 та ҳолат ва беморлар билан алоқада бўлган 10 мингдан ортиқ шахс рўйхатга олингани ҳақида хабарлар тарқалди.