Ўзбекистон

Самарқандда МИБ орқали 4 ойда 2,5 мингта оила яраштирилди

Шунингдек, 17 196 нафар алимент тўловчининг бандлиги таъминланди.

Самарқандда МИБ орқали 4 ойда 2,5 мингта оила яраштирилди


Мажбурий ижро бюроси органлари фаолияти фақат қарздорликни ундириш билан чекланмайди. Бюро тизимида, аввало, инсонийлик тамойилларига таянилган ҳолда оилаларни сақлаб қолиш, фарзандлар манфаатини ҳимоя қилиш ва ажримларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилади.



Шу мақсадда Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси органлари томонидан 2026 йилнинг ўтган 4 ойи давомида оилаларни яраштиришга қаратилган профилактик суҳбатлар ва тушунтириш ишлари олиб борилди. Натижада 2 524 та оила яраштирилди.



Шунингдек, алимент тўловчиларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказлари ҳамда бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда манзилли чора-тадбирлар амалга оширилди.


 
Олиб борилган ишлар самарасида жами 29 525 та ижро иши бўйича алимент тўловчиларнинг 17 196 нафари бандлиги таъминланди.



Бу каби чора-тадбирлар оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, алимент қарздорлигини камайтириш ҳамда фарзандлар таъминотини яхшилашга хизмат қилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Самарқандда МИБ орқали 4 ойда 2,5 мингта оила яраштирилди | Zamon.uz