Жаҳон

“Кетингни тозалаб юрибман” — Трамп Нетаняҳуни ҳақорат қилди

АҚШ президенти Исроил бош вазирини Ливандаги ҳарбий амалиётлар сабаб танқид қилиб, бундай ҳаракатлар кескинликни камайтиришга қаратилган уринишларга зарар етказаётганини таъкидлади.

“Кетингни тозалаб юрибман” — Трамп Нетаняҳуни ҳақорат қилди

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил бош вазири Бенямин Нетаняхуни Ливандаги ҳарбий амалиётлар сабаб кескин танқид қилди. Бу ҳақда Ахiоs нашри АҚШ маъмуриятидаги манбаларга таяниб хабар берди.

 

Нашр маълумотларига кўра, икки давлат раҳбари ўртасидаги телефон суҳбати давомида Трамп Нетаняхунинг Ливанга берилган зарбалар бўйича қарорларидан норозилигини билдирган. Хусусан, АҚШ президенти Исроил бош вазирининг ҳаракатлари минтақадаги вазиятни янада кескинлаштираётгани ва дипломатик саъй-ҳаракатларга путур етказаётганини таъкидлаган.

 

Ахиос манбаларига кўра, суҳбат чоғида Трамп Нетаняхуни кескин оҳангда танқид қилиб, уни “ақлдан озган” деб атаган. Шунингдек, у Исроил раҳбарига қарата унинг халқаро майдондаги обрўси пасайиб бораётгани ва бу ҳолат Исроилнинг янада кучли дипломатик яккаланишига олиб келиши мумкинлигини айтган.

 

“Сен ақлдан озгансан. Мен бўлмаганимда қамоқда ўтирардинг. Ҳозир эса сени ҳамма ёмон кўриб қолди. Шу ишларинг туфайли Исроилга нисбатан салбий муносабат кучаймоқда”, дегани келтирилмоқда.

 

Маълумотларга кўра, Трамп айниқса Ливандаги ҳарбий амалиётлар оқибатида тинч аҳоли орасида қурбонлар сони ортаётгани ва Ҳизбуллоҳ қўмондонларига қарши операциялар давомида турар жой бинолари вайрон қилинаётганидан хавотир билдирган.

 

1-июн куни Исроил Байрут жанубидаги айрим ҳудудларга ҳаво зарбалари берган эди. Тел-Авив бу амалиётларни Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган Ҳизбуллоҳ ҳаракатига қарши хавфсизлик чораси сифатида изоҳлади. Бундан аввал эса Исроил Ливан ҳудудидаги қуруқликдаги операциялар кўламини кенгайтирганини эълон қилганди.

 

Телефон суҳбатидан сўнг Доналд Трамп ўзининг Truth Social саҳифасида Исроил ва Ҳизбуллоҳ ўртасида оташкесим бўйича келишувга эришилганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Нетаняху билан ўтказилган мулоқот “жуда самарали” бўлган.

 

АҚШ президенти Байрут томон ҳаракатланаётган Исроил бўлинмалари ортга қайтарилганини ҳамда Ҳизбуллоҳ вакиллари билан олиб борилган музокаралар натижасида томонлар ўт очишни тўхтатишга рози бўлганини таъкидлади.

 

“Мен Биби Нетаняху билан жуда самарали суҳбатлашдим. Байрутга қўшин юборилмайди. Ҳаракатланаётган бўлинмалар ортга қайтарилди. Шунингдек, Ҳизбуллоҳ вакиллари билан ҳам мулоқот қилинди ва улар барча ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга рози бўлди. Исроил уларга ҳужум қилмайди, улар ҳам Исроилга ҳужум қилмайди”, деб ёзган Трамп.

 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.