Тошкентда МИБ орқали фуқарога 602 млн зарар ундириб берилди
Қарзлорлар мол-мулклари хатлангач, зарарни тўлашга мажбур бўлган.

МИБнинг Чилонзор туман бўлими иш юритувида бўлган Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг ижро варақасига асосан қарздорлар А.Р. ва С.М.дан солидар тартибда ундирувчи А.И. фойдасига 602 372 500 сўм миқдоридаги етказилган моддий зарарни ундириш белгиланган эди.
Мазкур ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочилари томонидан ижро иши қўзғатилиб, қарор нусхалари тарафларга юборилди.
Қарздорларнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилди. Сўровнома натижаларига кўра, қарздорлар номида мавжуд мол-мулклар аниқланиб, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хатловга олинди ҳамда автотранспорт воситасига қидирув эълон қилинди.
Шунингдек, қарздорларнинг хорижга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланди. Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорлар А.Р. ва С.М.дан солидар тартибда ундирувчи А.И. фойдасига 602 372 500 сўм миқдоридаги моддий зарар тўлиқ ундириб берилди.








