Ўзбекистон

Ўзбекистонлик болалар футбол бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Тошкент шаҳридаги 22-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари дунёнинг 35 та жамоаси иштирок этган нуфузли мусобақада иштирок этиб, ғалаба билан қайтишди.

Ўзбекистонлик болалар футбол бўйича жаҳон чемпиони бўлди


Бугун, 2 июн куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропортида Полша шаҳрида ўтказилган футбол мусобақасида ғалаба қозониб, жаҳон чемпиони бўлиб қайтган болалар тантанали равишда кутиб олинди. Бу ҳақида тадбирда иштирок этган Zamon.uz мухбири хабар бермоқда.

 

 


 
Маълумотларга кўра, Полша Республикасининг Варшава шаҳрида Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида ўтказилган футбол бўйича ХИ жаҳон чемпионатида Ўзбекистон жамоаси улкан ғалабага эришган.


 
Тошкент шаҳар 22-сон Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан ташкил топган жамоа дунёнинг 35 та жамоаси иштирок этган нуфузли мусобақада муносиб иштирок этган.


 
Футболчилар 7 та учрашувда ғалаба қозониб, финал босқичига йўл олди ва ҳал қилувчи баҳсда ҳам зафар қучиб, жаҳон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлган.


 
Натижада Ўзбекистон жамоаси Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги футбол бўйича ХИ жаҳон чемпионатининг мутлақ ғолибига айланган.


 
Бугун эрта тонгда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари томонидан чемпион спортчилар Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропортида тантанали равишда кутиб олинди.

 

 

Кутиб олиш маросими давомида спортчиларга Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг эсдалик совғалари топширилди ҳамда уларнинг эришган юксак натижалари муносиб эътироф этилди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.