Жаҳон

Ҳиндистонда меҳмонхона ёниб кетти, 21 киши ҳалок бўлди

Ёнғин бинонинг биринчи қаватида жойлашган ресторанда бошланган.

Ҳиндистонда меҳмонхона ёниб кетти, 21 киши ҳалок бўлди

 

Ҳиндистоннинг Нъю-Деҳли шаҳрида меҳмонхонада юз берган ёнғин оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Пресс Труст оф Индиа нашри маълум қилди.

 

Воқеа 3 июн куни пойтахтнинг Малвия Нагар ҳудудида жойлашган беш қаватли меҳмонхонада содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин бинонинг биринчи қаватида жойлашган ресторанда бошланган ва тез орада юқори қаватларга ҳам тарқалган.

 

Расмийларнинг билдиришича, ҳодиса вақтида ресторанда тахминан 40 киши бўлган. Тезкор қутқарув хизматлари ва ўт ўчириш гуруҳлари воқеа жойига етиб бориб, камида 40 нафар одамни қутқаришга муваффақ бўлган.

 

Воқеа жойидан олинган тасвирларда бинони кучли аланга қамраб олгани, қалин тутун кўтарилгани ва бинонинг ташқи қисмлари жиддий зарар кўргани акс этган. Айрим гувоҳларнинг айтишича, одамлар ёнғиндан қочишга уриниб, бинодан сакрашга мажбур бўлган.

 

Айни пайтда ёнғин сабаблари ва ҳолат тафсилотларини аниқлаш бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.

 

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларга тезроқ соғайиш тилаган.

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Намойишчилар 2023 йил 7 октябрь кунги ҲАМАС ҳужуми юзасидан мустақил тергов ўтказилишини ва масъулларни жавобгарликка тортишни талаб қилди.

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

АҚШ Мудофаа вазирлиги ушбу тузилмаларни миллий хавфсизликка таҳдид солувчи ташкилотлар рўйхатига киритган.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.