Жаҳон

Трансчегаравий катта наркогуруҳ ушланди

Гуруҳ Тожикистондан Қирғизистон орқали Ўзбекистонга гиёҳванд моддалар етказиб бериш билан шуғулланган.

Трансчегаравий катта наркогуруҳ ушланди

 

Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг Гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш хизмати Ўзбекистон ва Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда трансмиллий наркотрафик фаолиятини фош этди. Бу ҳақда Kabar.kg нашри хабар берди.

 

Махсус операция давомида Афғонистондан Қирғизистон орқали келиб, Ўзбекистонга транзит йўли билан етказиб берилган катта миқдордаги гиёҳванд моддалар канали йўқ қилинган.

 

Тергов маълумотларига кўра, 1964 йилда туғилган, илгари бир неча маротаба жиноий жавобгарликка тортилган хориж фуқароси ушланган. Унинг ёнидан 51 килограмм миқдоридаги афғон гашиши топилган.

 

Аниқланишича, қўлга олинган шахс Тожикистондан Қирғизистон ҳудуди орқали гиёҳванд моддаларни контрабанда йўли билан олиб ўтиб, кейинчалик Ўзбекистон ҳудудига етказиб бериш билан шуғулланган жиноий гуруҳ ташкилотчиси бўлган.

 

Ҳозирда жиноий схеманинг бошқа иштирокчиларини аниқлаш, гиёҳванд моддалар етказиб бериш каналларини фош этиш бўйича тергов ва тезкор-қидирув ҳаракатлари давом этмоқда.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Трансчегаравий катта наркогуруҳ ушланди | Zamon.uz