Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи яна бир поғонага кўтарилди

“Fitch” халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги прогнозини “барқарор”дан “ижобий”га яхшилади.

Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи яна бир поғонага кўтарилди

Fitch Ratings Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги прогнозини Stable" - барқарор даражасидан “Positive" - ижобий даражага ўзгартирилганини маълум қилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева: "Бу халқаро инвесторлар томонидан мамлакатимизга билдирилган юксак ишонч белгисидир", - дея таъкидлади.



Бу нимани англатади?



Бу халқаро рейтинг агентлиги мамлакат иқтисодиётида амалга оширилаётган ислоҳотлар изчил давом этаётгани ва келгусида рейтингнинг янада яхшиланиши учун реал асослар мавжудлигини тан олганини англатади.

Бу ўзгариш мамлакат учун амалий жиҳатдан ҳам катта аҳамият касб этади. Чунки халқаро инвесторлар ва молия институтлари рейтингнинг ўзигагина эмас, балки унинг келажакдаги йўналишига ҳам катта эътибор қаратади.

 

Hозирги замонда дунё бўйлаб содир бўлаётган турли нотинчликлар ва иқтисодий қийинчиликларга қарамай Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларнинг амалий натижаси ва мамлакат иқтисодиётининг тобора барқарор ҳамда рақобатбардош бўлиб бораётганининг яна бир ёрқин исботидир.

custom img

Фарғонада фермер хўжалиги сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди

Мембранали қопламали сув ҳавзалари атрофи махсус панжаралар билан ўралиши, фавқулодда ҳолатларда фойдаланиш учун қутқарув арқонлари ўрнатилиши таъкидланди.

custom img

Фарғонада вояга етмаган қиз ўзини каналга ташлади

Жонига қасд қилиш мақсадида кўприкдан сувга ўзини ташлаган қиз қутқариб қолинди.

custom img

Сурхондарёда Damas ва Nехiа ўртасидаги пойга оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Машиналардаги қолган фуқаролар турли даражадаги тан жароҳатлари билан тиббиёт муассасасига олиб кетилган.

custom img

Солиқ қўмитаси ва “Ўзбекнефтгаз”га алоқадор йирик талон-торожлик: бюджетдан 643,2 млрд сўм ўзлаштирилди

Шўртан газ-кимё мажмуаси лойиҳаси доирасида ҚҚСдан озод этилган хизматлар учун электрон ҳисоб-фактураларга ноқонуний равишда ҚҚС суммалари киритилган.

custom img

Ўзбекистон Афғонистонга 40 тонна қишлоқ хўжалиги уруғликларини етказиб берди

Шунингдек, 500 килограмм сабзавот ҳамда полиз экинлари уруғликлари топширилган.

custom img

Тошкент вилоятида “Tracker” ҳайдочисидан қарийб 9 кг гашиш топилди

Наркотик моддалар наркокурерлар томонидан қўшни давлатдан Тошкент вилояти ҳудудига контрабанда йўли билан олиб кирилган.

custom img

Сурхондарёдаги сув омборида қайиқ ағдарилиб, бир киши чўкиб кетди

Қайиқдаги 5 нафар фуқародан 4 нафари қирғоққа сузиб чиққан.

custom img

“Маданият ривожи учун нафақат илҳом, балки шарт-шароит ҳам керак” — Саида Мирзиёева

Ўзбекистонда санъат ва адабиёт соҳаларини янада ривожлантириш бўйича янги фармон имзоланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"