Ўзбекистон

Деҳлидаги ёнғин қурбонлари орасида ўзбекистонликлар йўқ — ТИВ

Меҳмонхонада содир бўлган мазкур ёнғин натижасида 21 киши ҳалок бўлган эди.

Деҳлидаги ёнғин қурбонлари орасида ўзбекистонликлар йўқ — ТИВ

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси Деҳли шаҳрининг жанубий қисмида жойлашган меҳмонхонада юз берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлигини маълум қилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

 

3 июнь куни содир бўлган мазкур ёнғин натижасида 21 киши ҳалок бўлган. Маҳаллий расмий манбаларга кўра, қурбонларнинг катта қисми Либерия, Нигерия, Мозамбик ва Бангладеш каби давлатлар фуқаролари ҳисобланади.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин меҳмонхонанинг биринчи қаватида жойлашган ресторан ҳудудидан бошланган бўлиши мумкин. Бинода ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши, жумладан, чекланган чиқиш йўлаклари ва ортиқча хона сиғими вазиятни янада оғирлаштирган.

 

Воқае жойидан 40 дан ортиқ киши эвакуация қилинган бўлиб, уларнинг бир қисми турли даражада жароҳат олган.

 

Ўзбекистон элчихонасининг консуллик бўлими Ҳиндистоннинг ваколатли органлари билан ҳамкорликда вазиятни ўрганиб чиққан ва ўзбекистонликлар орасида жабрланганлар йўқлигини тасдиқлаган.

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 фоизга ўсди.

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев спортчиларнинг ота-оналари ва мураббийларига ҳам миннатдорлик билдирди.

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Хорижий ва нодавлат ОТМларга мақсадли қабул учун ажратилган жами 1652 та квота доирасидаги тест синовлари 28 октябрь куни ўтказилади.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.