Ўзбекистон

Кореяга иш ва ўқишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

Ўзбекистонинг бир неча ҳудудларида фуқароларни Кореяга ишга ёки ўқишга юборишни ваъда қилиб, улардан минглаб доллар олган шахслар қўлга олинди.

Кореяга иш ва ўқишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

Ўзбекистонда фуқароларни Корея Республикасига ишга ёки ўқишга юборишни ваъда қилиб, пул олган бир неча шахслар фирибгарликда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълум қилди.

 

Қайд этилишича, Бухоро вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Н.Ж. Миграция агентлигида ишловчи танишлари орқали бир фуқарони Кореяга юборишини айтиб, 7 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Андижон вилоятида эса “Н.К.” нодавлат таълим муассасаси раҳбари С.Э. юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқаро О.А.га 6 минг АҚШ доллари ва 3 миллион сўм эвазига хорижий давлатларнинг бакалавр дипломи ҳамда Кореяга кетиш учун ишчи виза олиб беришини ваъда қилган. У ушбу маблағлардан 500 АҚШ доллари ва 3 миллион сўмни олган вақтида қўлга олинган.

 

Дастлабки текширувларда С.Э. яна 14 нафар фуқародан Кореяга ишчи виза олиб бериш ваъдаси билан жами 44,1 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.

 

Наманган вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда “Г.В.” МЧЖ раҳбари А.В. икки нафар фуқарони Кореядаги олий таълим муассасасининг магистратура босқичига ўқишга ва ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, 11 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

 

Сурхондарё вилоятида эса фуқаро Ф.Р. фуқаро А.Қ.ни 10 минг АҚШ доллари эвазига Кореяга ишга юборишини айтиб, ушбу маблағ ҳисобидан 5 минг АҚШ доллари ва 61 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг фирибгарлик ҳамда пора беришга оид моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.