Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Амин Тожиев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Қорақалпоғистон ва Оролбўйи тараққиётига катта ҳисса қўшган Амин Тожиев 79 ёшида вафот этди.

Шавкат Мирзиёев Амин Тожиев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев таниқли давлат ва жамоат арбоби, меҳнат фахрийси Амин Ҳамроевич Тожиевнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

 

Амин Тожиев 4 июнь куни 79 ёшида вафот этган. У ўзининг кўп йиллик меҳнат фаолиятини мамлакат қишлоқ хўжалиги ҳамда Оролбўйи ҳудудини ривожлантиришга бағишлаган.

 

Фаолияти давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, қишлоқ хўжалиги вазири, Ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи ҳамда Ўзбекистон давлат агросаноат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари каби масъул лавозимларда самарали меҳнат қилган.

 

Марҳум 50 йилдан ортиқ фаолияти давомида Оролбўйи минтақасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, инфратузилмани такомиллаштириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга муносиб ҳисса қўшган.

Жумладан, Туямўйин–Нукус–Тахтакўпир суғориш тармоғи ҳамда қатор муҳим ижтимоий объектларни барпо этишда фаол иштирок этган.

 

Нафақага чиққанидан кейин ҳам у Қорақалпоғистоннинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашиб, экологик муҳитни яхшилаш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўналишларида самарали фаолият олиб борган.

 

Амин Тожиевнинг мамлакат тараққиётига қўшган хизматлари юксак баҳоланиб, у “Эл-юрт ҳурмати”, “Дўстлик”, “Меҳнат шуҳрати” орденлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган механизатор фахрий унвони билан тақдирланган.

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Хорижий ва нодавлат ОТМларга мақсадли қабул учун ажратилган жами 1652 та квота доирасидаги тест синовлари 28 октябрь куни ўтказилади.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.